Буйруқ

 

 

 

НАМАНГАН  ШАҲАР  МАКТАБГАЧА ТАЪЛИМ БЎЛИМИ МУДИРИНИНГ  БУЙРУҒИ

 

Наманган вилоят мактабгача таълим бошқармасининг 2018 йил

23 июлдаги 61-сонли буйруғи ижросини таъминлаш тўғрисида

 

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 7 майдаги “Давлат органларида, давлат муассасаларида ва давлат иштирокидаги ташкилотларда жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тартиби тўғрисидаги Намунавий Низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 341-сон қарори ижросини таъминлаш, Мактабгача таълим вазирининг 2018 йил 11 майдаги 98-сонли буйруғи хамда Наманган вилоят мактабгача таълим бошқармасининг 2018 йил 23 июлдаги 61-сонли буйруқлари ижросини таъминлаш мақсадида

 

БУЮРАМАН:

 

1. Наманган вилояти макатабгача таълим бошқармасининг 2018 йил 23 июлдаги  61-сонли буйруғи раҳбарлик ва ижро учун қабул қилинсин.

2. Наманган шаҳар мактабгача таълим бўлими хамда барча мактабгача таълим муассасалари жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тартиби тўғрисидаги намунавий Низом 1-иловага мувофиқ;

Наманган шаҳар мактабгача таълим бўлими раҳбариятининг жисмоний ва юридик шахслар ва уларнинг вакилларини қабул қилиш кунлари 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

3. Наманган шаҳар мактабгача таълим бўлимига келиб тушадиган мурожаатларни қабул қилиш, уларни кўриб чиқиш учун тегишли бўлимларга чиқариш хамда мурожаатларга ўз вақтида жавоб юборилишини таъминлаш бўйича бўлимнинг жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш бўйича мутахассиси масъул этиб белгилансин.   

4. Барча мактабгача таълим муассасалари мудираларига:

бир хафта муддатда ушбу буйрук билан тасдикланган Намунавий Низомга мувофик жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тартиби тўғрисидаги низомларни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш;

барча норматив-хуқуқий хужжатларни ушбу  буйрукка мувофиклаштириш вазифалари юклатилсин.

          5. Бўлимнинг жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш бўйича мутахассиси бўлимнинг барча ходимлари, мактабгача таълим муассасаларида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлашда мазкур намунавий Низом талабларига риоя қилинишини катъий назоратга олсин.

           6. Бўлимнинг маънавий ахлоқий тарбия, реабилитация ва ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш бўйича мутахассиси(Ш.Ташбаев)га:

              Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2018 йил 7 майдаги “Давлат органларида, давлат муассасаларида ва давлат иштирокидаги ташкилотларда жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тартиби тўғрисидаги Намунавий Низомни тасдиклаш хакида”ги 341-сон қарорига мувофик Наманган шахар мактабгача таълим бўлими ва мактабгача таълим муассасаларида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тартиби тўғрисидаги намунавий Низомни бўлимнинг расмий веб-сайтида ёритиш вазифаси юклатилсин.

7. Ушбу буйруқ ижросини назорат қилишни ўз зиммамда қолдираман.

 

Наманган шаҳар мактабгача таълим

бўлими мудири:                                                                        Р. Атамирзаев

 

Наманган ш.,

2018 йил        август

           _-cонли