МАКТАБГАЧА ТАЪЛИМ БЎЛИМИДА СЕМИНАР

on .

Бугун Наманган вилоят мактабгача таълим бошқармаси таълим-тарбия сифатини таъминлаш ва методик хизматни ташкил этиш бўлими, шаҳар мактабгача бўлими билан ҳамкорликда “Мактабгача таълим ташкилотларини аттестациядан ва давлат аккредитациясидан ўтказишга тайёргарлик кўриш” мавзусида шаҳар семинари ўтказилди. Семинарни шаҳар мактабгача бўлими мудири Рустамжон Атамирзаев кириш сўзи билан очди ва семинар дастуридан ўрин олган масалаларга тўхталиб ўтди. Шундан сўнг  вилоят мактабгача таълим бошқармаси таълим-тарбия сифатини таъминлаш ва методик хизматни ташкил этиш бўлими  бошлиғи Носиржон Махмудов сўзга чиқиб мактабгача таълим ташкилотларини аттестациясига тайёргарлик кўришда мактабгача таълим ходимларининг вазифалари хақида сўз юритди. Семинар давомида мутахассислар томонидан таълим ташкилотларини  ички ва ташқи баҳолашдан ўтказиш тартиблари баён этилди.

Семинарда шаҳар мактабгача таълим ташкилотлари мудирлари ва методистлари иштирок этдилар.

НАМАНГАНДА 4 ТА НОДАВЛАТ МТТ ОЧИЛДИ

on .

Мамлакатимизда мактабгача таълим тизимига жиддий эътибор қаратилиб, соҳа тубдан ислоҳ қилинмоқда. Бугунги кунда мактабгача таълим ташкилотлари ходимлари малакасини оширишдан тортиб, тарбияланувчилар учун зарур бўлган шарт-шароитларни яратишгача бўлган масалалар давлат аҳамиятидаги устувор вазифага айланган. Республикамизда давлат мактабгача таълим ташкилотларидан ташқари, давлат-хусусий шерикчиликдаги ҳамда хусусий мактабгача таълим ташкилотлари ҳам ташкил этилиб, болажонлар барча шароитлар яратилган замонавий муассасаларда тарбияланмоқдалар.

Бу каби эътиборнинг самараси сифатида 7 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 27 йиллиги  байрами арафасида Наманган шаҳрида 4 та нодавлат мактабгача таълим ташкилотларининг очилиш маросимлари бўлиб ўтди.

Хусусан, “Ғишт кўприк” МФЙ худудида “Интеграл”, “Зарбдор” МФЙ худудида “Азиз болажон”, “Тинчлик” МФЙ худудида “Ором чико”, “Заркент” МФЙ худудида “Билағонлар” номли нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари фойдаланишга топширилди.

Маросимда шаҳар ҳокимининг ўринбосари Абдулходи Иминов, ҳоким ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси Нигора Абдуллаева, шаҳар мактабгача таълим бўлими мудири Рустамжон Атамирзаев, вилоят мактабгача таълим бошқармаси масъул ходимлари ва  маҳалла фаоллари, ота-оналар ҳамда нуронийлар иштирок этдилар.

ҚОМУСИМИЗГА БАҒИШЛАНДИ

on .

Наманган шаҳар мактабгача таълим бўлими тасарруфидаги мактабгача таълим ташкилотларида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 27 йиллигига бағишлаб “Конституция – бахтимиз қомуси” шиори остида  байрам тадбирлари ўтказилмоқда.

Хусусан, 47,12, 48, 27, 29, 3, 38, 1-сонли мактабгача таълим ташкилотларида тарбияланувчилар иштирокида ўтказилган очиқ  машғулотлар ва байрам тадбирларида Бош қомусимизнинг инсон ҳаётида тутган ўрни ва аҳамияти ҳамда бевосита таълим-тарбия, фуқароларнинг ҳуқуқ ва бурчлари ҳақидаги моддаларни кўргазмали тарзда баён этишди.

Шунингдек ўтказилаётган тадбирларда давлат рамзларига ҳам алоҳида тўхталиб ўтилди. 10 декабрь – Ўзбекистон Республикаси Давлат мадҳияси қабул қилинган кун муносабати билан  педагог-тарбиячилар томонидан тарбияланувчиларга унинг сўзи ва мусиқа муаллифлари ҳақида маълумот берилди.

Худди шунда тадбирлар шаҳардаги барча мактабгача таълим ташкилотларида давом этмоқда.   

3 ДЕКАБРЬ – “ХАЛҚАРО НОГИРОНЛАР КУНИ”

on .

3 декабрь – “Халқаро ногиронлар куни” ҳар йили нишонланувчи сана бўлиб, ундан кўзланган мақсад сиёсий, ижтимоий, иқтисодий ва маданий ҳаётнинг барча жабхаларида бундай инсонларнинг хуқуқларини тарғиб қилишдан иборат. Ушбу сана муносабати билан Наманган шаҳар мактабгача таълим бўлимига қарашли мактабгача таълим ташкилотларида бир қатор тадбирлар ўтказилди. Худди шундай тадбирлардан 31,4-сонли кўп тармоқли ихтисослаштирилган мактабгача таълим ташкилотларида ташкил этиб ўтказилди.

МАКТАГАЧА ТАЪЛИМ ТАШКИЛОТЛАРИ МУЗЕЙДА

on .

Маънавий-маърифий соҳалардаги ишларни янги тизим асосида йўлга қўйиш, 5 та муҳим ташаббус бўйича имплементация стратегиясини жорий этиш мақсадида Маданият вазирлиги томонидан жорий йилнинг ноябрь-декбарь ойларида бир неча ижодий тадбирлар амалга оширилиши белгиланди.

Унга кўра, “Мактабгача таълим муассасалари ва умумтаълим мактабларида санъат йўналишларини ривожлантириш” лойиҳаси ўтказилиб, республикамиз ҳудудининг барча туманларига таниқли санъаткорлар, театр ва кино арбоблари, шоир ва ёзувчилар ёшлар билан ижодий учрашув ва маҳорат дарслари ташкил этилиши кўзда тутилган.

Шунингдек, “Мактабгача таълим муассасалари ва умумтаълим мактаблари музейда” лойиҳаси доирасида Наманган шаҳридаги мактабгача таълим ташкилотлари тарбияланувчиларининг  Наманган вилоят тарихи ва маданияти давлат музейига сайёхатлари ташкил этилмоқда.