БАЙРАМГА БАҒИШЛАБ

on .

Ўзбекистон  Республикаси давлат байроғи қабул қилинганлигининг 28 йиллиги муносабати Наманган шаҳридаги “Шохрух” шахмат клубида шаҳар мактабгача таълим бўлимига қарашли МТТларда фаолият кўрсатаётган ходимлари ўртасида шахмат мусобақаси ўтказилди. Мусобақа якунига кўра 1-ўринни 7-МТТ ёрдамчи тарбиячиси Мухайё Алиқулова, 2-ўринни 50-МТТ жисмоний тарбия йўриқчиси Сурайё Хасанова ва 3-ўрин 51-МТТ ёрдамчи тарбиячиси Зулфия Ибрагимовалар ғолибликни қўлга киритдилар.

"МИРЗО УЛУҒБЕКЛАР АВЛОДИ" НОДАВЛАТ МТТда СЕМИНАР

on .

Наманган шаҳридаги “Мирзо Улуғбеклар авлоди” ДХШ асосидаги нодавлат мактабгача таълим ташкилотида малака ошириш институти мактабгача таьлим кафедра ўкитувчиси  Сатимбаева Юлдузхон мактабгача таълим бўлими шуъба раҳбари Мухаббат Юлчибаева томонидан  нодавлат ДХШ асосидаги  НМТТ, оилавий НМТТ тарбиячилари учун Мактабгача таълим вазирлигининг 2019 йил 30 августдаги  “Давлат мактабгача таълим ташкилотлари  педагогларининг  иш хужжатларини тасдиқлаш тўғрисида”ги 155-сонли буйруғи бўйича ўқув амалий семинар ўтказилди.

Семинарда шаҳардаги барча нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари тарбиячилари иштирок этдилар.

23 МТТда ВИЛОЯТ СЕМИНАРИ

on .

Наманган шаҳар 23-сонли мактабгача таълим ташкилотида вилоятдаги МТТдаги мудиралар ҳамда педагог-тарбиячилар  учун “Устоз-шогирд”  мактаби фаолиятида “Қўл меҳнати” мавзуларида вилоят семинари ўтказилди.  Семинарда мудира ва педагог тарбиячиларга ташкилотнинг гурух хоналари, ривожлантирувчи марказлар қўл меҳнати асосида яратилган кўргазмали воситалар ва ўйинчоқлар намойиш қилинди. Ташкилот тарбиячилари томонидан семинар иштирокчиларига яратилган ўйинчоқлар ва кўргазмали воситаларнинг яратилиш жараёни кўрсатиб берилди, уларнинг болалар хаёти учун хавфсизлиги тушунтириб ўтилди. Шунингдек ташкилот тарбиячилари томонидан  Устоз- шогирд анъанаси асосида таълимий тарбиявий фаолият жараёнида фойдаланиш бўйича тушунчалар бериб ўтилди.

Зухра АББАСОВА,

Шаҳар мактабгача таълим бўлими,

маънавий ахлоқий тарбия, махсус МТТларни

ташкил қилиш ва реабелитация  шуъба раҳбари.

48-МТТда АМАЛИЙ СЕМИНАР

on .

Мамлакатимизда мактабгача таълим тизимини ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Мактабгача таълим ташкилотларининг сони  йилдан-йилга ошиб бораётгани  бунинг ёрқин далилидир. Уларда таълим-тарбияни замонавий ўқув дастурлари асосида йўлга қўйиш ҳам диққат марказида турибди.

Хусусан, МТТларда “Илк қадам” ўқув дастури асосида иш ташкил этилаётгани яхши самара бермоқда. Маълумки, мазкур  ўқув дастури энг яхши халқаро амалиёт ҳамда Жанубий Корея тажрибаси асосида ишлаб чиқилган. Унинг асосий мақсади ҳаёти давомида узлуксиз ривожланишга қодир бўлган шахсни шакллантиришдир. Бунинг учун биринчи навбатда  болаларда ўқишга қизиқиш уйғотишга эришиш зарур Педагогик жамоалар ўз олдиларига ана шу вазифани қўйган ҳолда фаолият олиб боришлари даркор.

Бугун Наманган шаҳридаги 48-давлат мактабгача таълим ташкилотида мудирлар иштирокида ўтказилган амалий семинарда ана шу масалалар юзасидан фикр юритилди. Иштирокчилар  “Илк қадам” давлат ўқув дастури  ҳамда  илк ва мактабгача ёшдаги болаларни ривожлантириш борасида давлат талабларини амалга оширишда гуруҳ хоналарини жиҳозлаш ва ривожлантирувчи муҳитни шакллантириш” масалаларини муҳокама қилдилар. Бунда болаларнинг ривожланиш жараёнини кузатув йўли билан баҳолаш, таълим муҳитини яратиш ва мактаб, МФЙ, ота-оналар, педагоглар билан ҳамкорликнинг турли муқобил шакллари,  янги инновациялар билан ишлаш,  фаоллаштириш марказларини ташкил этишнинг катта аҳамиятга эгалиги таъкидланди.

Семинар  савол-жавоблар, баҳс-мунозараларга бой руҳда ўтказилди. 

Тадбирда Наманган шаҳар мактабгача таълим бўлимининг мудири Рустамжон Отамирзаев қатнашди ва олдинда турган муҳим вазифаларга тўхталди.

МУДИРЛАР УЧУН ЎҚУВ СЕМИНАР

on .

Наманган шаҳар мактабгача таълим бўлимида илк ва мактабгача ёшдаги болалар ривожланишига қўйиладиган “Давлат талаблари” ва “Илк қадам” давлат ўқув дастури асосида мактабгача таълим ташкилоти мудирлари  учун ўқув семинари ўтказилмоқда.  Унда давлат ва нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари мудирлари иштирок этмоқдалар.  

Мактабгача таълим ташкилоти мудирлари илк ва мактабгача ёшдаги болалар ривожланишига қўйиладиган “Давлат талаблари” ва “Илк қадам” давлат дасурларининг асосий мақсади, болаларнинг интеллектуал салоҳияни  оширишда турли ривожлантирувчи дастурларнинг аҳамияти ҳақида сўз юритдилар.

Семинарни ўтказишда мақсад давлат ва нодавлат  мактабгача  таълим  ташкилотлари  тармоғини  кенгайтириш  ва  болалар  қамровини  кўпайтириш  ҳамда  таълим-тарбия сифати ва  самарадорлигини янада  оширишдан иборат.