БУГУНГИ КУН ТАРБИЯЧИСИ ҚАНДАЙ БУЛИШИ КЕРАК?

on .

Ҳар бир жамиятда тарбиячилар олдига юрт келажаги бўлган болажонларни тарбиялаш, билим бериш, Ватанга, ота-онага, устозга ва барча яқинларига меҳр-муҳаббатли бўлиш вазифасига қўйилган. Буни амалга ошириш учун тарбиячидан ўз ишига фидокорлик, касбига садоқатли, изланувчанлик ва юксак маҳорат талаб этлади. Бугунги кун тарбиячиси ҳам юқоридаги барча сифатларга эга бўлиши зарур. Болажонларнинг вақти уйдан кўра кўпроқ тарбиячи опаси билан ўтади. Шунинг учун улар тарбиячиларини она сифатида қаттиқ ҳурмат қилишади. Берилган вазифани тезлик билан бажаришга ҳаракат қилишади. Президентимиз Ш. М. Мирзиёев ўз нутқларидан бирида шундай дегандилар: «Ҳар бир инсон ҳар куни қиладиган ишини худди биринчи марта қилаётгандек бажариши керак. Шундагина ишда ривожланиш, ўсиш бўлади». Ушбу сўзлар ҳар бир тарбиячи учун шиор бўлса арзийди. Бундан кўринадики, тарбиячи аввало замонавий билим билан қуролланган бўлиши керак. Ҳари кунги машғулотини қизиқарли ва янги методларни қўллаган ҳолда ўтилиши лозим. Чунки боланинг дунёқараши, диди, салоҳияти келажакдаги эгаллаши лозим бўладиган касби учун катта аҳамиятга эгадир.

Тарбиячилик касби шарафли, лекин жуда мураккаб. Маҳоратли тарбиячи бўлиш учун йиллар керак эмас, балки, шунчаки ўз касбини севиш даркор. Ушбу касбнинг қийин ва мураккаблиги шу билан белгиланадики, касб эгаси бу ёруғ дунёга келиб, эндигина атак-чечак қилаётган, саноқлигина сўзларни биладиган, лекин келажакда жуда кўп нарсани билиши лозим бўлган жажжи инсон билан – гўдаклар билан мулоқотда бўлади. Улар ҳам ақлий, ҳам руҳий, ҳам жисмоний жиҳатдан доимо ривожланишда бўлади.

Ўзбекистон Республикасининг «Таълим тўғрисида»ги  конуни ҳамда «Кадрлар тайёрлаш миллий дастури» асосида тарбиячи фаолияти мазмунига қўйилаётган талаблар мактабгача таълим  соҳасини ривожлантиришга қаратилган ишлар, «Илк қадам» дастури мактабгача таълимни янада ривожлантириш мақсадида ишлаб чиқилиб, ҳаётга татбиқ этилмоқда.

«Тарбия биз учун ё ҳаёт, ё мамот; ё нажот, ё ҳалокат; ё саодат, ё фалокат масаласидир» – деган  эди улуғ даҳоларимиздан бири Абдулла Авлоний.

Болаларни ҳар томонлама ривожлантириш ва мактабга тайёрлашдек эзгу ишни амалга ошириш нажотга, саодатга элтувчи йўл эканлигини англаш тарбиячи учун жуда муҳимдир.

Дилбар Рашидова,

  Наманган шаҳар Ақлли болажоним

                                                                 ДХШ таълим ташкилоти директори.

ТИЛ – МИЛЛАТ КЎЗГУСИ

on .

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 4 октябрдаги “Ўзбекистон Республикасининг “Давлат тили ҳақида”ги қонуни қабул қилинганининг ўттиз йиллигини кенг нишонлаш тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида шаҳримиздаги “Адиблар ҳиёбони”да “Тарихимсан, тақдиримсан, келажагимсан – она тилим” мавзусида маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди. Унда Наманган вилоят ва шаҳар хокимликлари, шунингдек вилоят мактабгача таълим бошқармаси, шаҳар мактабгача таълим бўлими раҳбарлари, уларнинг бошчилигида барча мактабгача таълим ташкилотлари мудирлари иштирок этдилар.

Тадбирда  ёзувчилар ва шоир адиблар томонидан ўзбек халқининг миллий қадрияти, тимсоли бўлган ўзбек тилининг гўзаллиги, бойлигини тараннум этувчи шеърлар ўқиб эшитирилди.

БЕШТА МУҲИМ ТАШАББУС АМАЛДА

on .

Наманган шаҳридаги “Пахлавон” спорт мажмуасида Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг Ёшлар билан ишлашни самарали ташкил этишда маданият, санъат, спорт, ахборот технологиялари, китоб ўқишга қизиқишини ошириш бўйича 5 та муҳим ташаббусни қўллаб-қувватлаш белгилаб берилган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида вилоятдаги мактабгача таълим ташкилотлари ўртасида “Растём и развиваемся вместе с вами”  шиори остида гимнастика спорт тури бўйича  “Гимнастрада” фестивали бўлиб ўтди.

Унда шаҳар ва тумандаги мактабгача таълим ташкилотларидан 14 та жамоа иштирок этдилар.

Фестивал якуни кўра шаҳар мактабгача таълим бўлимига қарашли 37-сонли МТТ жамоаси “Энг зўр образ” номинацияси бўйича ғолибликни қўлга киритдилар. Шунингдек вилоят мактабгача таълим бошқармасининг диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

Зухра АББАСОВА,

Шаҳар мактабгача таълим бўлими,

маънавий ахлоқий тарбия, махсус МТТларни

ташкил қилиш ва реабелитация  шуъба раҳбари.

6-МТТда "МАҲОРАТ ДАРСЛАРИ"

on .

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг Ёшлар билан ишлашни самарали ташкил этишда маданият, санъат, спорт, ахборот технологиялари, китоб ўқишга қизиқишини ошириш бўйича 5 та муҳим ташаббусни қўллаб-қувватлаш мақсадида белгилаб берилган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида Наманган шаҳридаги 6-сонли мактабгача таълим ташкилотида шаҳар жисмоний тарбия ва спорт бўлими,  шаҳар касаба уюшмалари кенгаши ҳамда 1-сонли болалар ва ўсмирлар спорт мактаби билан хамкорлигида вилоят мактабгача таълим ташкилотлари жисмоний тарбия йўриқчилари  учун вилоят миқёсида “Биз билан бирга ривожланинг”шиори остида 6 та спорт турлари бўйича “Маҳорат дарслари” ўтказилди. Унда вилоятимизда етишиб чиққан, юқори натижаларга эришган Жаҳон, осиё чемпионлари ва мураббийлар, ёш спортчилар, мактабгача таълим ташкилотлари жисмоний тарбия йўриқчилари иштирок этдилар.

Наманган шаҳар 6-сонли мактабгача таълим ташкилоти тарбиячи ва тарбияланувчилари ҳам ташриф буюрганларга ўз маҳоратларини намоён этишди. Ўтказилган маҳорат дарслари қатнашчиларда катта таассуротлар қолдирди.

Зухра АББАСОВА,

Шаҳар мактабгача таълим бўлими,

маънавий ахлоқий тарбия, махсус МТТларни

ташкил қилиш ва реабелитация  шуъба раҳбари.

“БЕШ ТАШАББУС - БЕШ ИМКОН”

on .

Наманган шаҳар  мактабгача таълим  бўлими  ва   Наманган педагогика коллежи билан   ҳамкорликда ёшларни маънавиятини юксалтириш ва уларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш мақсадида “Беш  ташаббус - беш  имкон” мавзусида  семинар  бўлиб ўтди.

Унда коллеж талабалари, мактабгача таълим ташкилотлари тарбияланувчилари томонидан рақс, қўшиқлар, расм чизиш, китобхонлик  танловлари, шахмат-шашка спорт мусобақалари ўтказилди ҳамда саҳна кўринишлари намойиш этилди. 

Семинарда шаҳар ҳокимининг ўринбосари Абдулходи Иминов, вилоят мактабгача таълим бошқармаси бошлиғининг ўринбосари Исломжон Сайфутдинов, шаҳар мактабгача таълим бўлими мудири Рустамжон Атамирзаев ва  маҳалла фаоллари, ота-оналар иштирок этдилар.

Семинар сўнгида  иштирокчилар шаҳар мактабгача таълим бўлими ёрдами билан “Соҳибкор” ва “Гулпора” маҳалла фуқаролар йиғинларида яшовчи 200 нафардан ортиқ 6 ёшли болалари  учун  коллежда ташкил этилган  қисқа муддатли гуруҳлар  фаолияти билан  танишдилар.