МАКТАБГАЧА ТАЪЛИМДА СЕМИНАР

on .

Наманган шаҳар мактабгача таълим бўлимида тил ўқитувчилари иштирокида “Кичик мактабгача ёшидаги болаларга инглиз тилини ўргатиш метод ва усуллари” мавзусида ўқув семинари бўлиб ўтди.

Унда бўлимнинг Давлат ва нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари фаолиятини ҳамда уларда ўқитишнинг муқобил шаклларини ташкил этиш шўъбаси мудири М.Юлчибаева сўзга чиқиб, мактабгача таълим ташкилотларида болаларга чет тилини ўқитишнинг долзарб вазифалари ҳамда болаларга чет тилини ўргатишда “Илк қадам” давлат дастури  асосида таълимий-тарбиявий фаолиятни ташкил этиш тўғрисида гапириб ўтди. Шундан сўнг “Ширинтой-беғубор-болажон” давлат хусусий-шерикчилик асосидаги нодавлат мактабгача таълим ташкилоти мудирасининг  “Methods and techniques for young learners” мавзусидаги тақдимотини слайдлар орқали  намойиш қилди. Тақдимот давомида давлат ва нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари инглиз тили ўқитувчиларига чет тилини болаларга осон тушунтириш ва уларни  ўзлаштиришлари учун фойдаланиладиган методлар тушунтириб берилди.

 

18 МТТда ЎҚУВ СЕМИНАРИ

on .

Наманган шаҳридаги 18-сонли мактабгача таълим ташкилотида Мактабгача таълим вазирлигининг 2019 йил 1 августади 136-сонли   буйруғи асосан  “МТТларда  АУТСОРСИНГ  методини  жорий  этиш”  мавзусида ўқув семинари ўтказилди.

Унда вилоят мактабгача таълим бошқармаси мактабгача таълим бўлими маънавий ахлоқий тарбия реаблитация ва махсус МТТлар ташкил этиш бўлими мутахассиси С.Мустафоева, Наманган шаҳар ДСЭНМ болалар ва ўсмирлар гигиенаси бўлими мудири Р.Абдуллаевалар иштирок этдилар.

Семинарда шаҳардаги барча мактабгача таълим ташкилоти хамширалар, ошпазлар ва омбор мудирлари қатнашдилар.

Зуҳра Аббасова 

Маънавий ахлоқий тарбия,  махсус мттларни ташкил

қилиш ва реабелитация шуъба раҳбари.

НАМАНГАНДА ШЎЪБА ЙИҒИЛИШЛАРИ

on .

Август кенгашидан сўнг Наманган педагогика коллежида Август шўъба йиғилишларини ўтказилди. Шўъба йиғилишларида 6 йўналиш бўйича ҳар бир туман (шаҳар)даги фаол мактабгача таълим ташкилотлари раҳбар ва ходимлари учун семинар-тренинг ташкил этилди. Жумладан, “Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Мактабгача таълим ташкилотлари фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 391-сонли қарори ва янги таҳрирдаги устав” мавзусида мудира ва методистлар учун, “Илк қадам” давлат ўқув дастури” мавзусида тарбиячи ва жисмоний тарбия йўриқчилари учун, “Бола шахсини тарбиялашда мусиқанинг ўрни” мавзусида мусиқа раҳбарлари учун, “Боланинг ривожланишида психолог ва ота-оналарнинг ҳамкорликдаги иши” мавзусида психологлар учун, “Болани тўғри овқатлантиришда аутсорсинг тизимини жорий этишнинг аҳамияти” мавзусида ҳамширалар учун, “Инкльюзив таълимни ривожлантириш ва дефектология асослари” мазусида дифектолог ва логопедлар учун семинар-тренинглар ташкил этилди.

Рустамжон Атамирзаев,

Наманган шаҳар мактабгача

таълим бўлими мудири.

“МИНГЧИНОР” МФЙга БАЙРАМ ТУҲФАСИ

on .

Бугунги кунда муассаса ходимлари малакасини оширишдан тортиб, тарбияланувчилар учун зарур бўлган шарт-шароитларни яратишгача бўлган масалалар давлат аҳамиятидаги устувор вазифага айланган. Pеспубликамизда давлат мактабгача таълим муассасаларидан ташқари, давлат-хусусий шерикчиликдаги ҳамда хусусий мактабгача таълим муассасалари ҳам ташкил этилиб, болажонлар барча шароитлар яратилган замонавий муассасаларда тарбияланмоқдалар.

Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 28 йиллик шодиёнаси арафасида “Мингчинор” махалла фуқаролари йиғинида тадбиркор Ахмаджон Турсунов томонидан қуввати 50 ўринга мўлжалланган болажонлар учун барча қулайликларга эга бўлган “Зукко авлодлар” номли нодавлат мактабгача таълим ташкилотининг очилиш маросими бўлиб ўтди.

Маросимда Наманган шаҳар ҳокими Ш.Абдуразақов, шаҳар ҳокимининг ўринбосари Абдулходи Иминов, вилоят мактабгача таълим бошқармаси бошлиғининг ўринбосари Исломжон Сайфутдинов, шаҳар мактабгача таълим бўлими мудири Рустамжон Атамирзаев ва маҳалла фаоллари, ота-оналар ҳамда нуронийлар иштирок этдилар.

ЯНГИ ВАЗИФАЛАР БЕЛГИЛАНДИ

on .

   

     Наманган шаҳар ҳокимлигининг катта мажлислр  залида  мактабгача таълим ходимларининг “Жонажон Ўзбекистоним мангу бўл омон” шиори остидаги  анъанавий август анжумани   бўлиб ўтди. Тадбирни Наманган шаҳар ҳокимининг ўринбосари А. Иминов қисқача кириш сўзи билан очди ва олиб борди.

     Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзоси, вилоят ҳокими Х. Бозоров ўз нутқида бугунги кунда мактабгача таълим ташкилотлари олдида турган энг муҳим вазифаларга тўхталди. Вилоят мактабгача  таълим бошқармаси бошлиғи Ҳ. Юсупованинг маърузасида кейинги бир йил мобайнида амалга оширилган ишлар атрофлича таҳлил этилди. Қўлга киритилган ютуқларни қайд этиш билан бирга йўл қўйилган камчиликлар ҳақида ҳам фикр юритилди.

    Ватан келажаги ҳисобланган ёш авлод ҳақида ғамхўрликнинг ёрқин намунаси сифатида баҳоланаётган давлатимиз раҳбарининг мактабгача таълимга оид қабул қилган қатор қарор ва фармонлари, йиғилиш ва учрашувларда берган кўрсатмалари  соҳа ходимлари учун дастуриламал эканлиги таъкидланди.

   

   Бу ўринда давлатимиз раҳбарининг қуйидаги сўзларини эслаш ўринлидир:    “Мактабгача таълим тизимига алоҳида эътибор қаратаётганимиз бежиз эмас.  Ёшлар тарбиясига бугундан эътибор бермасак, эртага кеч бўлиши мумкин.” Бу фикрлар замирида ҳам келажак авлоднинг комил инсонлар қаторидан ўрин  олиши ҳақида ғамхўрлик яққол кўзга ташланмоқда. Шундай экан, болаларнинг таълим-тарбиясидан тортиб овқатланишигача юксак талаблар даражасида бўлишига эришиш, кичкинтойлар учун зарур шароитлар яратиш, кадрларни танташ ва жой-жойига қўйиш ҳамда малакасини оширишга эътибор, янги қурилаётган боғчаларнинг лойиҳаси мукаммаллигини таъминлаш масалалари барчанинг диққат марказида туриши лозим.

    Анжуманда Ўзбекистон Республикаси  мактабгача таълим вазирлиги бош мутахассиси С. Миржалилова нутқ сўзлади.