“ИЛҒОР” МФЙда ЯНГИ НОДАВЛАТ МТТ ОЧИЛДИ

on .

Бугун Наманган шаҳридаги “Илғор” махалла фуқаролари йиғинида тадбиркор Сайёра Қосимова томонидан 50-ўринли болажонлар учун барча қулайликларга эга “Амир Темур авлодлари” номли нодавлат мактабгача таълим ташкилотининг очилиш маросими бўлиб ўтди.

Очилиш маросимида шаҳар мактабгача таълим бўлими масъул ходимлари, махалла фаоллари, ота-оналар, тарбиячилар иштирок этдилар.

 

МАКТАБГАЧА ТАЪЛИМ ТАШКИЛОТЛАРИДА БОЛАЛАРДА БАҒРИКЕНГЛИКНИ ШАКЛЛАНТИРИШНИНГ ИННОВАЦИОН УСУЛЛАРИ

on .

    Болаларда толерантликни шакллантириш оддийдан мураккабликка йўналтирилган мураккаб жараёндир. Мазкур жараён ўз ичига жуда кўп воситаларни, услубият ва усулларни, шаклларни олади. Булар орасида  муҳим ўринни ўйин воситаси эгаллайди.

   Мактабгача таълим ташкилотларида ўйинлар воситасида амалга ошириладиган таълим ва тарбия жараёнларида сюжет-ролли ўйинлар – “Сўзловчи нарсалар”, “Ким мў-ў-ў-ў деди”, “Турли овозлар билан”, “Кел гаплашамиз”, “Сеҳрли сўз” ва бошқалар болаларда ўзаро толерантли мулоқот маданиятини ўзлаштириш ва уни амалда қўллаш кўникмасини шакллантиришга хизмат қилади. Масалан “Сўзловчи нарсалар” ўйинни кўриб ўтайлик. Бунда турли иқтидорли, фаол, тортинчоқ, индамас болалар иштирок этади. Ўйинда тарбиячи болаларнинг севимли ўйинчоқларидан бирини қулоғига олиб борадида у билан гўё гаплашгандек бўлади. Бу ҳолат болалар диққатини турли даражада тортади ҳамда болаларда турлича эмоционал реакция пайдо бўлади. Шундай вазиятда тарбиячи болаларни бир-бирларини ҳурмат қилишга чақириши, ҳар бирининг реакциясини кузатишини ва қадрлашини эслатади. Шунда тарбиячи ўйинни даво эттириб болаларга қани айтингларчи қўғирчоқ нима деди, - деб мурожаат қилади ва ҳар бир бола ўз тассавурини баён қилишга ҳаракат қилади. Бунда ўзи хос “тартибсизлик” – болалар бирданига ўз билганларини мен айтаман, мен айтаман дейишга тушиши бошланади. Гуруҳ ўзи хос рақобат майдонига айланади. Айнан шу вазият болаларнинг бир-бирларидаги ҳиссиётни сезиш, фаҳмлашни талаб қилади. Мазку талаб уларда ушбу қобилиятни ривожлантиришга хизмат қилади. Натижада болаларда ўзаро яқинлик, бир-бирини тушуниш шакллана бошлайди.

   Болалар билан ўтказилган ўйин машқларини кузатиш шундай хулосага олиб келадики, турли сюжет-ролли ўйинлар болаларда новербал муносабат қобилиятини ривожлантирар экан. Муносабатларда масофани, мувозанатни сақлаш, ушлаш, муносабатдагиларни кайфиятини ҳис қилиш, уни ҳисобга олиш, алоқани давом эттириш кўникмасини тарбиялар экан.

    Албатта болаларда бағрикенгликни шакллантиришда ҳар бир ўйиннинг ўз ўрни бор. Шунинг учун ўйин дарсларини  ўтказишдан олдин тарбиячи ўйиндан кўзланган мақсадни, уни амалга ошириш учун керакли воситаларни тайёрлаши ҳамда уни бажариш усулларини обдон режалаштириш лозим. Агар тарбиячи ўйин давомида болаларда толерантликни шакллантиришни мақсад қилиб қўйган бўлса, демак ўйин воситалари, усуллари, шакллари ҳам шунга мос бўлмоғи зарур. Масалан “Турли овозлар билан” ўйинни кўриб чиқсак бунда танланган энг содда қўшиқ болаларни биргаликда, ҳамкорликда, жўр овозликда ашула айтишга чорлайди. Бунда уларнинг айримларига кимнингдир ёрдами керакдир ёки кимдир кимга халақит бермаслиги керакдир. Ушбу муаммоларнинг ҳамкорликда бир-бирларини ранжитмасдан ҳал қилишга интилиши уларда жуда муҳим бўлган ахлоқий сифатни – бир-бирини тушиниш сифатини шакллантиришда муҳим ўрин тутади.

   Баланд, паст оҳиста айтилган қўшиқ улар руҳини жамлайди, руҳларини қувватлантиради ва ашулани яна қачон биргаликда  қандай қилиб ижро этишимиз керак деб кутадилар. Бу эса уларда ижодга, билишга бўлган қизиқишни ривожлантиришга хизмат қилади.  

 

Гулмира Абдурахимова,

Наманган шаҳар 25-сонли мактабгача

таълим ташкилоти раҳбари.

НАМАНГАНДА 4 ТА НОДАВЛАТ МТТ ОЧИЛДИ

on .

Мамлакатимизда мактабгача таълим тизимига жиддий эътибор қаратилиб, соҳа тубдан ислоҳ қилинмоқда. Бугунги кунда муассаса ходимлари малакасини оширишдан тортиб, тарбияланувчилар учун зарур бўлган шарт-шароитларни яратишгача бўлган масалалар давлат аҳамиятидаги устувор вазифага айланган. Pеспубликамизда давлат мактабгача таълим муассасаларидан ташқари, давлат-хусусий шерикчиликдаги ҳамда хусусий мактабгача таълим муассасалари ҳам ташкил этилиб, болажонлар барча шароитлар яратилган замонавий муассасаларда тарбияланмоқдалар.

Бу каби эътиборнинг самараси сифатида 20-21 август кунлари  мустақиллигимизнинг 28 йиллик шодиёнаси арафасида Наманган шаҳрида 4 та нодавлат мактабгача таълим ташкилотларининг очилиш маросимлари бўлиб ўтди.  

Хусусан, ''Оби ҳаёт'' маҳалла фуқаролари йиғини худудида ''Ақлли болажонлар'', ''Янги қурилиш'' маҳалла фуқаролари йиғини худудида ''Султанчик'', ''Янги йўл'' маҳалла фуқаролари йиғинидаги  қаровсиз  ётган  эски  масжид  биноси  ўрнида  ''Жажжи юлдузчалар'' номли нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари  ҳамда тадбиркор С.Мамажанова томонидан “Ўрта ровустон” маҳалла фуқаролари йиғини ҳудудида оилавий нодавлат мактабгача таьлим ташкилоти фойдаланишга топширилди.    

Тадбирларда шаҳар ҳокими Ш.Абдуразақов, вилоят мактабгача таълим  бошқармаси бошлиғи Х.Юсупова, шаҳар мактабгача таълим бўлими мудири Р.Атамирзаев ҳамда маҳалла фаоллари ва нуронийлар иштирок этдилар.

ОНЛАЙН: БУГУН ШАҲАР МТТларда ҲАШАР

on .

Эзгу қадриятлар тобора мустаҳкамланиб бормоқда. Бу борада кўпчилик билан бамаслаҳат ҳолда ўтказиладиган, маънавий ҳаётимизнинг узвий қисмига айланган ҳашар истиқлол йилларида янгича маъно-мазмун касб этиб, умуммиллий анъанага айланган.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 10 августдаги фармойишига биноан жорий йилнинг август ойи мамлакатимизда ободонлаштириш ва тозалик ойлиги ҳамда 17-18 август умумхалқ хайрия ҳашари кунлари, деб эълон қилинди.

 Шу муносабати билан Наманган шаҳар мактабгача таъли бўлими ходимлари ва шаҳардаги барча мактабгача таълим ташкилотларида ҳашар кўтаринки руҳда ташкил этилмоқда. Таълим ташкилоти худудлари ариқ-зовурлар, гулхоналар, майдончалар ва деворлар оқланиб ободонлаштириш ишлари олиб борилмоқда.   

“ЎЙНЧОҚЛАР УСТАСИ” КЎРИК-ТАНЛОВИ

on .

Наманган шаҳридаги “Баркамол авлод” марказида  2019 йил “Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш” йилига бағишлаб ҳамда  “Илк қадам”,  “Мактабгача таълим ёшидаги болаларни ривожланишига қўйиладиган давлат талаблари”  ижросини таъминлаш мақсадида ўтказилган “Ўйинчоқлар устаси” кўрик-танловининг тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Танловнинг якунига кўра  фахрли биринчи ўринни 17-сонли МТТ, иккинчи ўрин 1-сонли МТТ ва учинчи ўринга 34-сонли МТТ иштирокчилари сазовор бўлишди