37 МТТда МАСТЕР КЛАСС

on .

Мамлакатимизда келажак эгаси бўлган ёш авлодни ҳар томонлама етук ва баркамол этиб тарбиялаш бўйича кенг қамровли тадбирлар амалга оширилмоқда. Бунга мактабгача таълим соҳасида жорий этилаётган ислоҳотларни ҳам мисол келтириш мумкин. Хусусан МТТларда болаларни овқатлантириш сифатини ошириш юзасидан Президентимизнинг 2017 йил 9 сентябрдаги “Мактабгача таълим тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори асосида амалга оширилаётган ишлар диққатга сазовордир.

Юқорида тилга олинган ҳужжатда мактабгача таълим ташкилотлари тарбияланувчиларини тўлақонли ва соғлом овқатлантириш, уларнинг саломатлигини мустаҳкамлаш, таълим-тарбия жараёнларининг самарадорлигини ошириш учун шарт-шароитлар яратиш вазифаси қўйилган. Бунинг учун эса давлат мактабгача таълим ташкилотлари тадбиркорлик субъектлари билан ўзаро шартнома асосида фаолият олиб боришлари  мақсадга мувофиқлиги белгиланган. Масалан октябр ойидан бошлаб “Болажон ноза сервис” масъулияти чекланган жамияти билан ҳамкорлик йўлга қўйилган.

Шунингдек яқинда 37-сонли мактабгача таълим ташкилотида болаларни “Соғлом овқатлантириш” мавзусида мастер класс тадбири ташкил этиб ўтказилди.  Унда Республика санитария эпидемиология назорати маркази озиқ-овқат бўйича технолог Неменок Константин ва бошқа меҳмонлар ҳамда 37, 7, 47, 54, 55- МТТларнинг ошпазлари иштирок этдилар.

Тадбирда якунида МТТлардан иштирок этган ошпазлар ўзларини қизиқтирган саволларига жавоблар олдилар.

НОДИРА ЭРГАШЕВА,

37-сонли мактабгача таълим

ташкилоти мудираси.

“СОҒЛОМЖОН - ПОЛВОНЖОН”

on .

Наманган шаҳар мактабгача таълим бўлими томонидан ташкил этилган мазкур тадбир ёш авлод вакилларининг ҳар томонлама баркамол бўлиб етишишига кўмаклашиб ҳар йили ўтказиб келинади. Мамлакатимизга мактабгача таълимни ривожлантиришга эътибор тобора кучайиб бораётган хозирги пайтда унинг нуфузи тобора ошиб бораётганлигини қайд этиш лозим. Мусобақалар МТТларда “Соғлом авлод”, “Болажон” каби дастурларнинг бажарилиши, кичкинтойларда оммавий спортга бўлган қизиқишларини яна ошириш бўйича олиб борилаётган ишлар юзасидан ўзига хос хисобот вазифасини ҳам ўтайди.  

Яқинда болажонларни диққатни жамлаш, ўзига ишонч, жисмоний етукликка интилиш руҳида тарбиялашга йўналтирилган мазкур спорт мусобақаларининг навбатдаги 5 та ҳудуд босқичи бўлиб ўтди

Давлатобод худудида қизиқарли спорт ўйинлари асосида ўтган баҳсларда 48-сонли МТТ биринчи ўринни эгаллади. 53-сонли МТТ болажонлари иккинчи ўрин, 34-сонли МТТ болажонлари эса учинчи ўрин соҳиби бўлишди.

Ирвадон худуди бўйича биринчи ўрин 22-МТТ, иккинчи ўрин 25-МТТ, учинчи 21 МТТ болажонлари эгалладилар.

Муросасиз ўтган баҳсларда Навоий худуди бўйича 63-МТТ биринчи ўринни,        27-МТТ иккинчи ўринни, 30-МТТ учинчи ўринга сазовор бўлдилар. Шунингдек бошқа худудлар бўйича натижалар 32-МТТ биринчи ўринни, 17-МТТ иккинчи ўрин ва учинчи ўринни 8-МТТ болажонларига насиб этди.

“Соғломжон - Полвонжон” спорт мусобақаларининг якунида худуд босқичи  ғолибларига ташкилотчилар томонидан совғалар топширилди.

Зухра АББАСОВА,

Шаҳар мактабгача таълим бўлими,

маънавий ахлоқий тарбия, махсус МТТларни

ташкил қилиш ва реабелитация  шуъба раҳбари.

42 МТТда УЧРАШУВ

on .

Наманган шаҳар мактабгача таълим бўлимига қарашли 42-сонли мактабгача таълим ташкилотида Ўзбекистон “Адолат” СДП вилоят ва шаҳар Кенгашлари билан ҳамкорликда “Партия дастури ва  сайловолди лойиҳаси” муҳокамаси бағишланган учрашув ўтказилди. Шунингдек МТТ педагог-тарбиячилари ва худудидаги махалла ёшлари, фаоллари иштирокида  “Кибертерроризм хавфи ва унга қарши курашиш йўллари” мавзусида давра суҳбатлари ҳам ташкил этиб ўтказилди.  

37 МТТ да СЕМИНАР

on .

Наманган шаҳар мактабгача таълим бўлимига қарашли 37-сонли мактабгача таълим ташкилотида “Илк қадам” давлат ўқув дастури асосида ташкил этиш ва Ўзбекистон Республикасининг илк ва мактабгача ёшдаги болаларни ривожлантириш борасидаги давлат талабларини амалга ошириш мавзусига бағишланган ҳудудий семинар бўлиб ўтди. Унда мактабгача таълим бўлими мутахассислари, барча мтт педагог ва тарбиячилари иштирок этдилар.

Семинар давомида иштирокчилари гуруҳларга бўлинган ҳолда ривожлантирувчи марказлар фаолияти бўйича билимларини оширишди.

"СОҒЛОМ ПОЙДЕВОР МУСТАҲКАМ КЕЛАЖАК"

on .

Бугунги кунда юртимизда спортга бўлган эътибор янада кучаймоқда. Чиндан ҳам дунёда хеч бир нарса мамлакатни спорт каби тез танита олмайди. Куни кеча Наманган шаҳар мактабгача таълим бўлимига қарашли 43-сонли мактабгача таълим ташкилотида "Соғлом пойдевор мустаҳкам келажак" шиори остида тарбиячилар ўртасида спорт мусобақалари ўтказилди.

Ушбу мусобақадан кўзланган мақсад хотин-қизлар ўртасида спортни оммавийлиги ва спорт билан шуғулланувчиларнинг сонини ошириш ҳамда спортни уларнинг кундалик турмуш ҳаётига мухим восита бўлишини таъминлашда иборат.