Нодавлат мактабгача таълим муассасалари

МАКТАБГАЧА ТАЪЛИМ ТИЗИМИНИ ЯНАДА РАҒБАТЛАНТИРИШ ВА РИВОЖЛАНТИРИШда давлат нодавлат ташкилотлари фаолияти

 

Қайд этиб ўтилсинки, мактабгача таълим тизимини тубдан ислоҳ қилиш ва такомиллаштириш, мактабгача таълим муассасаларини давлат томонидан бошқаришнинг самарали тизимини яратиш ҳамда унинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш мақсадида сўнгги йилда қабул қилинган қатъий чора-тадбирлар натижасида Мактабгача таълим вазирлиги ва унинг жойлардаги ҳудудий бўлинмалари ташкил қилинди.

2017 — 2021 йилларда Мактабгача таълим тизимини янада такомиллаштириш бўйича дастур тасдиқланди, унинг доирасида мактабгача таълим муассасалари фаолиятини тизимли ташкиллаштириш, қуриш, реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлаш борасидаги ишлар бошлаб юборилди.

Шу билан бирга ўтказилган таҳлиллар шуни кўрсатадики, мактабгача таълим муассасаларини қуриш-таъмирлаш ишларини ташкил этиш, моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, ҳудудларни ободонлаштириш, санитария-гигиена талабларига риоя этилишини таъминлаш борасидаги ваколатли давлат органларининг фаолияти айниқса жойларда ҳамон паст даражада қолмоқда.

Мактабгача таълим вазирлиги тизимига 3 ёшдан 7 ёшгача бўлган 2,5 млн бола қамраб олинган. Республикадаги МТМлар сони эса - 6154. Улардан 5586 таси - давлатга қарашли, 568 таси нодавлат таълим муассасасидир. Бугунга келиб 859 141 нафар бола мактабгача таълим билан қамраб олинган, бу умумий ҳисобнинг 34 фоизи демакдир. Жами 1 млн 600 дан зиёд бола мактабгача таълим билан қамраб олинмаган.

Бундан ташқари, давлат мактабгача таълим муассасалари инфратузилмаси ва моддий-техника базасининг ҳолати замон талабларига тўлиқ даражада мос келмайди ва мамлакат аҳолисининг ўсиб боришини эътиборга олганда болаларнинг мактабгача таълим билан зарур даражада қамраб олинишини таъминлаш имконини бермайди.

Мактабгача таълим тизимини, шу жумладан мактабгача таълим хизматлари нодавлат секторини янада ривожлантириш, мактабгача таълим муассасалари тармоғини кенгайтириш ва моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, болаларнинг мактабгача таълим тизимига янада кенгроқ қамраб олинишини таъминлаш ҳамда мактабгача таълим соҳасидаги давлат-хусусий шерикчилиги учун қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида қуйидаги вазифалар белгилаб берилди:

  • Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги, Молия вазирлиги, Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлати қўмитаси, Савдо-саноат палатаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг мактабгача таълим соҳасида давлат-хусусий шерикчилигининг қуйидаги шаклларини жорий этиш тўғрисидаги таклифларига розилик берилсин:

мактабгача таълим нодавлат муассасаларининг биноларини қуриш учун бепул асосда доимий фойдаланишга ер майдонлари тақдим этиш;

мактабгача таълим нодавлат муассасалари биноларини қуриш учун фаолият юритаётган давлат мактабгача таълим муассасаларининг ҳудудида бепул асосда доимий фойдаланишга ер майдонлари ажратиб бериш;

мавжуд давлат мактабгача таълим муассасаларини реконструкция қилиш ва жиҳозлаш, кейинчалик эса уларни оталиққа олиш шарти билан мактабгача таълим нодавлат муассасалари объектларини қуриш учун бепул асосда ер майдонларини тақдим этиш;

концессия асосида қурилиш учун ер участкаси ёки реконструкция қилиш ва жиҳозлаш учун бино ажратиш;

бўш ётган давлат мулки объектларини, шу жумладан, фаолият кўрсатмаётган давлат мактабгача таълим муассасаларининг биноларини “нуль” харид қийматида сотиш;

тўлиқ бутланмай қолган давлат мактабгача таълим муассасаларининг фойдаланилмаётган хоналари ёки корпусларини узоқ муддатли бепул мақсадли фойдаланиш учун хусусий шерикларга топшириш;

хусусий шерикнинг мол-мулки негизида ташкил қилинган мактабгача таълим нодавлат муассасаларини моддий-техник ва молиявий таъминлаш;

оилавий мактабгача таълим нодавлат муассасаларини моддий-техник ва методик таъминлаш;

оталиқ шаклидаги хайрия фаолиятини олиб бориш.

Шунингдек мактабгача таълим соҳасида давлат-хусусий шерикчилиги Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан ўрнатиладиган бошқа шаклларда ҳам амалга оширилиши мумкин.

  • Давлат-хусусий шерикчилиги шаклига қараб хусусий шерик зиммасига инвестиция мажбуриятларининг қуйидаги турлари юкланиши мумкин:

ижтимоий мададга муҳтож оилалардан муайян миқдордаги тарбияланувчиларни ўқитиш, улар учун ота-оналар тўловининг имтиёзли миқдорларини (мазкур жойдаги давлат мактабгача таълим муассасалари учун белгиланганидан ошмайдиган миқдорларда) белгилаб қўйиш;

хусусий шерикка бириктирилган давлат макатабгача таълим муассасаларини қуриш, реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш борасидаги ишларни амалга ошириш;

давлат-хусусий шерикчилиги тўғрисидаги битимда назарда тутиладиган бошқа мажбуриятларни бажариш.

  • Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги, Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси, Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси қуйидаги таклифларни илгари сурди:

мактабгача таълим нодавлат муассасаларини ривожлантириш ва давлат-хусусий шерикчилигини рағбатлантириш тадбирларини молиялаштиришга йўналтириладиган маблағларни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистон Республикасини ривожлантириш давлат дастурларини молиялаштириш жамғармасининг алоҳида очиладиган ҳисобварағи (кейинги ўринларда – махсус ҳисобварақ)да жамлаш;

мактабгача таълим нодавлат муассасалари харажатларининг бир қисмини қоплаш учун давлат-хусусий шерикчилиги шартлари асосида ташкил қилинган шундай муассасаларга давлат мактабгача таълим муассасасининг бир нафар тарбияланувчисига сарфланадиган сумманинг 50 фоизига қадар миқдорда Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджетидан субсидиялар ажратиш тартибини жорий этиш.

 

2-масала.  Давлат-хусусий шерикчилиги тўғрисидаги битимлар амал қилишининг қуйидаги муддатлари белгилансин:

мактабгача таълим нодавлат муассасаларининг биноларини қуриш учун бепул асосда доимий фойдаланишга ер майдонлари тақдим этиш битими – камида 30 йил;

бўш ётган давлат мулки объектларини, шу жумладан, фаолият кўрсатмаётган давлат мактабгача таълим муассасаларининг биноларини “нуль” харид қийматида сотиш битими – камида 30 йил;

тўлиқ бутланмай қолган давлат мактабгача таълим муассасаларининг фойдаланилмаётган хоналари ёки корпусларини узоқ муддатли бепул мақсадли фойдаланиш учун хусусий шерикларга топшириш битими – камида 30 йил;

мактабгача таълим нодавлат муассасалари биноларини қуриш учун фаолият юритаётган давлат мактабгача таълим муассасаларининг ҳудудида бепул асосда доимий фойдаланишга ер майдонлари ажратиб бериш битими – камида 30 йил;

мавжуд давлат мактабгача таълим муассасаларини реконструкция қилиш ва жиҳозлаш, кейинчалик эса уларни оталиққа олиш шарти билан мактабгача таълим нодавлат муассасалари объектларини қуриш учун бепул асосда ер майдонларини тақдим этиш битими – камида 30 йил;

концессия асосида қурилиш учун ер майдони ёки реконструкция қилиш ва жиҳозлаш учун бино ажратиш битими – 15 йилгача;

хусусий шерикнинг мол-мулки негизида ташкил қилинган мактабгача таълим нодавлат муассасаларини моддий жиҳатдан таъминлаш битими – камида 10 йил;

оилавий мактабгача таълим нодавлат муассасаларини моддий-техник ва методик таъминлаш битими – камида 3 йил;

оталиқ шаклидаги хайрия фаолиятини олиб бориш битими – камида 1 йил.

Ўз фаолиятини олинган имтиёзли кредит асосида ёки давлат-хусусий шерикчилиги шартларида тадбиркорлик субъектларига топширилган объектларда бошлаган мактабгача таълим нодавлат муассасасининг фаолиятини у ташкил этилган кундан бошлаб 30 йил мобайнида қайта ихтисослаштириш тақиқланади.

Давлат-хусусий шерикчилиги шартларида ташкил этилган мактабгача таълим нодавлат муассасаларига бериладиган имтиёзлар:

ташкил қилинаётган мактабгача таълим нодавлат муассасаларининг эҳтиёжлари учун ўрнатилган тартибда тасдиқланган рўйхатлар бўйича олиб келинадиган ускуналар, асбоб-анжомлар, ўқув қуроллари ва ўйингоҳлар давлат-хусусий шерикчилиги тўғрисидаги битим тузилган кундан бошлаб 2 йил муддатга божхона тўловлари (божхонада расмийлаштириш учун йиғимлардан ташқари) тўлашдан;

мактабгача таълим нодавлат муассасаси ўз фаолиятини амалга ошира бошлагандан кейин ўн йил мобайнида барча турдаги солиқлар ва давлат мақсадли жамғармаларига мажбурий ажратмалар тўлашдан озод қилинсин.

2023 йилнинг 1 январига қадар муддатда мактабгача таълим нодавлат муассасалари учун ягона ижтимоий тўлов ставкаси меҳнатга ҳақ тўлаш тарзида даромадларнинг 10 фоизи миқдорида, давлат-хусусий шерикчилиги асосида ташкил қилинган мактабгача таълим нодавлат муассасалари учун эса — давлат-хусусий шерикчилиги тўғрисидаги битим имзоланган ойдан бошлаб ўн йил муддатга 5 фоиз миқдорида белгиланади;

2018 йилнинг 15 апрелидан бошлаб мактабгача таълим муассасаларини кичик тадбиркорлик субъектлари жумласига киритиш учун уларнинг ўртача йиллик ходимлари чекланган сони 100 кишига етказилади;

мазкур қарорнинг 9-бандида кўрсатилган имтиёзларнинг амал қилиш муддати тугагандан сўнг давлат-хусусий шерикчилиги шартлари асосида ташкил қилинган мактабгача таълим нодавлат муассасаларига ушбу қарор билан тасдиқланган давлат-хусусий шерикчилиги тўғрисидаги низомда мактабгача таълим соҳасида белгиланган квоталар бўйича ота-оналар тўловининг имтиёзли миқдорларига асосан қабул қилинган тарбияланувчиларга таълим хизматлари кўрсатишдан олинган фойда (соф тушум) давлат-хусусий шерикчилиги тўғрисидаги битимнинг амал қилиш муддати мобайнида юридик шахсларнинг фойда солиғи бўйича солиққа тортиладиган базадан ёки ягона солиқ тўлови бўйича солиққа тортиладиган базадан чиқариб ташланади.

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари:

Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги билан ҳамкорликда 2018 йилнинг 1 сентябрига қадар муддатда бўш ётган давлат мулки объектлари, шунингдек, реконструкция қилиниши ва мукаммал таъмирланиши лозим бўлган давлат мактабгача таълим муассасаларининг ишлатилмаётган (корпусларини) хатловдан ўтказиб, уларнинг рўйхатини тузсинлар;

ҳар йили 1 февралга қадар давлат-хусусий шерикчилиги шартларида мактабгача таълим нодавлат муассасаларининг биноларини қуриш учун бепул асосда доимий фойдаланишга ажратиб берилиши лозим бўлган ер майдонларини аниқлаб, ана шу ер майдоналарининг тасдиқланган рўйхатларини Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлигига тақдим этсинлар;

маҳаллий бюджетларнинг маблағлари ҳисобига қурилаётган ва барпо этилган мактабгача таълим нодавлат муассасаларини барча зарур ташқи муҳандислик-коммуникация инфратузилмаси (электр энергияси, газ таъминоти, сув таъминоти, канализация, автомобиль йўллари ва бошқалар билан) таъминласинлар;

Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги билан биргаликда қурилиш учун ер майдонларини танлаш ва ажратиш ҳамда турар-жой массивлари (комплекслари) қурилишини лойиҳалаштириш босқичида мактабгача таълим нодавлат муассасалари қурилиши учун жойларни назарда тутсинлар.

 

Мактабгача таълим соҳасида давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги

НИЗОМнинг моҳияти.

 

Умумий қоидалар атамалар, таянч тушунчалар

давлат-хусусий шериклик — хусусий инвестицияларни жалб қилиш, ресурсларни бирлаштириш ва хавф-хатарларни тақсимлаш мақсадида давлат шериги ва хусусий шерикнинг аниқ муддатга юридик расмийлаштирилган мактабгача таълим соҳасидаги ўзаро самарали ҳамкорлиги;

давлат-хусусий шериклик тўғрисида битим (кейинги ўринларда матнда битим деб юритилади) — томонларнинг ҳуқуқлари, мажбуриятлари ва жавобгарлигини, шунингдек давлат-хусусий шериклик лойиҳасини ижро этишнинг бошқа шартларини белгилаб берадиган давлат шериги ва хусусий шерик ўртасида тузилган ёзма шартнома;

давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битим томонлари (кейинги ўринларда матнда томонлар деб юритилади) — давлат шериги ва хусусий шерик;

давлат шериги — Ўзбекистон Республикасининг Мактабгача таълим вазирлиги (кейинги ўринларда матнда Вазирлик деб юритилади);

хусусий шерик — битим тузган ёки битим тузиш истагини билдирган юридик ёхуд жисмоний шахс. Давлат ташкилотлари хусусий шериклар бўла олмайди, шунингдек хусусий шериклар тарафида иштирок эта олмайди;

давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битим объекти (кейинги ўринларда матнда объект деб юритилади) — битим бўйича мактабгача таълим муассасаларини ташкил этиш мақсадида фойдаланилиши мумкин бўлган ер участкалари, бўш турган бинолар, шу жумладан ишламайдиган ва бут қилинмаган давлат мактабгача таълим муассасалари ҳамда бошқа объектлар;

бут қилинмаган давлат мактабгача таълим муассасалари — режадаги қувватининг 50 фоизи ҳам бут қилинмаган давлат мактабгача таълим муассасалари;

давлат-хусусий шериклик лойиҳаси — муҳим давлат, ижтимоий, иқтисодий ва илмий-техник аҳамиятга эга бўлган мактабгача таълим соҳасидаги инвестициявий, инновацион, инфратузилмавий ва бошқа тадбирлар мажмуи;

филантропик фаолият — жисмоний ва юридик шахсларнинг фуқароларга ёки юридик шахсларга мол-мулкни, шу жумладан пул маблағларини беғараз (бепул) ўтказиш, бепул тарзда ишларни бажариш, хизматлар кўрсатиш, бошқача кўмак бериш бўйича ихтиёрий фаолияти;

ижтимоий кўмакка муҳтож оилалар — кам таъминланган оилалар, оила аъзолари ногирон бўлган оилалар, боқувчисини йўқотган оилалар, боланинг ота-онаси квоталар бўйича минтақаларга тақсимланган ижтимоий соҳа ходимлари бўлган оилалар;

концессия (концессион битим) — муайян муддатга тузилган битим, унга кўра давлат концессионерга қурилиш ишларини амалга ошириш учун ер участкаларига, шунингдек мактабгача таълим муассасасини қайта қуриш ва жиҳозлаш учун биноларга эгалик қилиш (тасарруф этиш ҳуқуқисиз) ва улардан фойдаланиш ҳуқуқини беради, концессион фаолият натижасида концессионер эга бўлган маҳсулот ва даромадлар концессион битимда белгиланган ҳажмда ва шартларда унинг мулки ҳисобланади;

оталиқ — оталиққа олинган мактабгача таълим муассасасига жисмоний ёки юридик шахс (оталиқ) томонидан иқтисодий, молиявий, маданий, таълим ёки бошқа беғараз тизимли ёрдам кўрсатиш бўйича фаолият.

  • 1. Давлат-хусусий шериклик қуйидаги принципларга асосланади:

давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги ахборотнинг очиқлиги ва қулайлиги, бундан давлат сирини ва қонун билан қўриқланадиган бошқа сирни ташкил қилган маълумотлар мустасно;

камситишнинг йўқлиги, битим томонларининг тенг ҳуқуқлилиги;

томонларнинг битим бўйича мажбуриятларни виждонан бажариши;

хавф-хатарлар ва мажбуриятларнинг битим томонлари ўртасида адолатли тақсимланиши;

давлат-хусусий шериклик томонлари ўзаро муносабатларининг шартномада келишиб олинган асоси.

 Давлат-хусусий шериклик қуйидаги шаклларда амалга оширилади:

нодавлат мактабгача таълим муассасалари биноларини қуриш учун доимий фойдаланиш учун ер участкаларини бепул тақдим этиш;

давлат мулки бўлган бўш турган объектларни, шу жумладан ишламайдиган давлат мактабгача таълим муассасаларининг биноларини «ноль» харид қиймати бўйича реализация қилиш;

бут қилинмаган давлат мактабгача таълим муассасаларининг фойдаланилмайдиган бинолари ёки корпусларини узоқ муддат бепул фойдаланиш учун хусусий шерикларга ўтказиш;

ишлаб турган давлат мактабгача таълим муассасалари ҳудудидаги ер участкаларини нодавлат мактабгача таълим муассасалари биноларини қуриш учун доимий фойдаланишга бепул бериш;

мавжуд давлат мактабгача таълим муассасаларини қайта қуриш ва жиҳозлаш ҳамда кейинчалик оталиққа олиш шарти билан нодавлат мактабгача таълим муассасалари объектларини қуриш учун ер участкаларини бепул тақдим этиш;

концессия асосида қуриш, қайта қуриш ва жиҳозлаш учун ер участкаси ёки бино ажратиш;

хусусий шерик мулки негизида ташкил этилган нодавлат мактабгача таълим муассасаларини моддий-техник ва молиявий жиҳатдан таъминлаш;

оилавий нодавлат мактабгача таълим муассасаларини моддий-техник ва услубий жиҳатдан таъминлаш;

оталиқ шаклидаги филантропик фаолият.

Давлат-хусусий шериклик танлов асосида амалга оширилади, бундан ушбу банднинг саккизинчи — ўнинчи хатбошиларида назарда тутилган ҳоллар мустасно.

 

Хусусий шерик томонидан давлат-хусусий шериклик лойиҳасини таклиф этиш тартиби

  • 1. Давлат-хусусий шериклик шартлари асосида нодавлат мактабгача таълим хизматини кўрсатиш истагини билдирган хусусий шерик давлат шеригига тегишли ариза беради.

Аризада қуйидагилар кўрсатилган бўлиши керак:

юридик шахслар учун — хусусий шерикнинг номи ва жойлашган ери, жисмоний шахслар учун — шахсий маълумотлар ва яшаш манзили;

лойиҳани амалга ошириш мақсади;

битимнинг тахмин қилинган объекти ёки ер участкаси тўғрисидаги маълумотлар.

 Давлат-хусусий шериклик лойиҳасини амалга ошириш тўғрисида келиб тушган ариза у келиб тушган кундан бошлаб ўн кун ичида давлат шериги томонидан Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳамда Давлат рақобат қўмитаси билан биргаликда кўриб чиқилади.

Келиб тушган ариза кўриб чиқилгач ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг ҳамда Давлат рақобат қўмитасининг ижобий хулосалари олингач, давлат шериги танловни эълон қилади.

 Ариза ушбу Низомда назарда тутилган талаблар бузилган ҳолда берилган бўлса, ҳужжатлар ариза берувчига бир иш куни мобайнида қайтарилади.

Тақдим этилган аризада талаблар бузилганлиги ҳақидаги хабар ёзма шаклда, шу жумладан электрон ахборот тизими орқали хусусий шерикка топширилади (жўнатилади). Хабарда қандай талаблар бузилганлиги, қонун ҳужжатларининг аниқ нормалари ва хусусий шерик кўрсатилган талаблар бузилишини бартараф этиб, ҳужжатларни давлат шеригига текроран кўриб чиқиш учун тақдим этиши мумкин бўлган муддат кўрсатилади.

Хусусий шерик талаблар бузилишини бартараф этишга ва ҳужжатларни такроран кўриб чиқиш учун тақдим этишга ҳақли бўлган муддат ёзма ёки электрон хабар олинган кундан бошлаб ўн иш кунидан кам бўлиши мумкин эмас.

Такроран юборилган ҳужжатлар улар такроран юборилган кун қабул қилинган ҳисобланади. Аризани такроран кўриб чиқиш учун йиғим ундирилмайди.

 

Давлат шериги томонидан давлат-хусусий шериклик лойиҳасини таклиф қилиш тартиби

  • Давлат шериги минтақа аҳолисининг эҳтиёжларидан келиб чиқиб, шу жумладан Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳамда Давлат рақобат қўмитаси, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, шунингдек жисмоний ва юридик шахслардан келиб тушган таклифларни ўрганиш натижалари бўйича ушбу Низомнинг иловасидаги схемага мувофиқ танловни эълон қилиш орқали давлат-хусусий шерикликнинг лойиҳасини амалга оширишни таклиф қилиши мумкин.
  • 2. Давлат шериги танлов бошланишидан 30 кун аввал танлов савдолари ўтказилиши ҳақидаги эълонни Вазирлик расмий сайтининг махсус бўлимига, бошқа оммавий ахборот воситаларига, шу жумладан Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг ҳамда Давлат рақобат қўмитаси ҳудудий органларининг даврий босма нашрларига ва «Мактабгача таълим методикаси» журналига, ижтимоий тармоқларга мажбурий тартибда жойлаштиради, шунингдек ушбу ахборотни Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича республика кенгаши ва бошқа манбалар орқали тарқатади.
  • 3. Танлов ҳақидаги эълонда қуйидаги маълумотлар бўлиши керак:

давлат шеригининг номи ва почта манзили, унинг телефон рақами ва электрон почта манзили;

объект номи, жойлашган ери, сони, тавсифи;

давлат-хусусий шериклик лойиҳасини амалга ошириш шартлари;

давлат-хусусий шерикликни амалга ошириш шаклларига қараб талаб этиладиган инвестиция ва ижтимоий мажбуриятларнинг энг кичик ҳажми;

танлов ўтказиладиган сана, вақт ва жой;

танлов таклифлари қабул қилинадиган охирги муддат (куни ва соати кўрсатилган ҳолда).

Танловда иштирок этиш учун хусусий шерик Вазирликка қуйидаги ҳужжатларни илова қилган ҳолда ариза беради:

юридик шахс рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисида гувоҳнома ёки паспортнинг кўчирма нусхаси (агар ариза жисмоний шахс томонидан берилган бўлса);

танловда иштирок этиш учун ариза тақдим этиладиган кундан камида бир ой олдин солиқлар, йиғимлар, бошқа мажбурий тўловлар бўйича қарздорлик ҳамда бошқа молиявий санкциялар йўқлиги тўғрисида ариза;

хусусий шерикнинг соф активлари тўғрисида ахборот, давлат-хусусий шериклик лойиҳасини реализация қилишнинг молиявий имкониятини тасдиқловчи лойиҳа қийматининг камида 25 фоизи миқдоридаги бошқа ташкилотнинг кафиллиги;

мактабгача таълим муассасаси биносини қуриш (қайта қуриш) учун эскиз лойиҳавий таклиф;

мактабгача таълим муассасаси биносини қуриш учун дастлабки техник-иқтисодий кўрсаткичлар;

хусусий шерик томонидан унинг аризаси Комиссия томонидан кўриб чиқилиши учун давлат шеригининг бюджетдан ташқари махсус ҳисобварағига йиғим киритилганлигини тасдиқловчи ҳужжат.

Қайта ташкил этилаётган, тугатилаётган ёки банкрот бўлаётган, мол-мулки хатланган даъвогарларнинг танловда иштирок этишига йўл қўйилмайди.

  • Танлов бўйича таклифи давлат-хусусий шериклик лойиҳасини реализация қилиш учун энг мақбул деб топилган иштирокчи танлов ғолиби деб эътироф этилади.

Шунингдек танлов якунлари бўйича таклифларининг параметрлари танлов шартларига мос келадиган, бироқ танлов ҳужжатларига мувофиқ ғолиб томонидан таклиф этилган параметрлар даражасидан пастроқ бўлган захирадаги ғолиб аниқлаб олинади.

Битимни тузиш, ўзгартириш, тўлдириш, шунингдек бекор қилиш ва тугатиш тартиби

Комиссиянинг ижобий қарори асосида у қабул қилинган кундан бошлаб 10 кун ичида давлат шериги ва хусусий шерик қонун ҳужжатлари ва ушбу Низом талабларига риоя қилган ҳолда битим тузади.

Битимда уни амалга ошириш шаклига қараб қуйидагилар келтирилган бўлиши керак:

хусусий инвестициялар объекти ва ҳажми;

битимнинг амал қилиш муддати ва шартлари;

мактабгача таълим муассасаси фойдаланишга топшириладиган ва фаолияти бошланадиган муддатлар;

битим томонларининг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари;

лойиҳа-смета ҳужжатларини тайёрлаш, пудрат ишлари учун шартномалар тузиш муддатлари, лойиҳани молиялаштириш манбалари, амалга ошириш жадваллари, лойиҳа бажарилишининг бориши устидан техник назорат қилиш тартиби тўғрисида ахборот;

давлат-хусусий шериклик лойиҳаси бажарилиши устидан мониторинг ўтказиш тартиби ва у қай даражада бажарилганлигига берилган баҳо;

инфратузилмавий объектлар, давлат-хусусий шериклик лойиҳасини амалга ошириш жараёнида ишлаб чиқариладиган ва (ёки) кўрсатиладиган хизматлар сифатига қўйиладиган талаблар;

хусусий шерик томонидан ўз мажбуриятларини бажариш жараёни тўғрисида ҳисоботлар тақдим этиш тартиби ва муддатлари;

давлат субсидияларини ажратиш зарур бўлса, мактабгача таълим муассасасига ҳақиқатда қатнайдиган болалар сони тўғрисидаги ҳисоботларни ва тўлов ҳужжатларини хусусий шерик томонидан тақдим этиш тартиби;

давлат шериги ва хусусий шерик ўртасида битим тузиш билан боғлиқ хавф-хатарларни тақсимлаш тартиби ва шартлари;

давлат шериги томонидан хусусий шерикка давлат-хусусий шериклик лойиҳасини амалга ошириш учун ўтказиб бериладиган инфратузилма объектига эгалик қилиш ва ундан фойдаланиш тартиби;

мактабгача таълим муассасасидан фойдаланиш, унга техник хизмат кўрсатиш, уни лойиҳалаштириш, қуриш, қайта қуриш, таъмирлаш, модернизациялаш тартиби;

битимнинг амал қилиш муддати тугагандан кейин битимни ижро этиш жараёнида яратилган объектга ва бошқа мулкка доир ҳуқуқларни тақсимлаш тартиби;

битим шартларига риоя қилмаганлиги учун томонларнинг жавобгарлиги;

битимга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тартиби;

битимни бекор қилиш тартиби, шунингдек битимни муддатидан олдин бекор қилиш натижасида етказилган зарарларнинг ўрнини тўлдириш ёки қоплаш тартиби;

хусусий шерик томонидан мажбуриятлар бажарилмаслиги ёки тегишлича бажарилмаслиги учун санкциялар;

битимни амалга оширишда юзага келадиган мунозараларни ҳал қилиш тартиби.

Битимда қонун ҳужжатларига зид бўлмаган бошқа шартлар ҳам келтирилиши мумкин.

 

 

Битим томонларининг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари

Хусусий шерик:

давлат-хусусий шериклик лойиҳасини таклиф қилиш тўғрисидаги таклифни кўриб чиқиш учун давлат шеригига тақдим этишга;

ер участкаларини, бўш турган биноларни, шу жумладан ишламаётган давлат мактабгача таълим муассасаларини, шунингдек бут қилинмаган давлат мактабгача таълим муассасаларининг фойдаланилмаётган бинолари ёки корпусларини битим амал қиладиган муддатга бепул асосда олишга ҳамда улардан фойдаланишга;

давлат-хусусий шериклик лойиҳаси оилавий нодавлат мактабгача таълим муассасаси шаклида амалга оширилган тақдирда, моддий-техник ва услубий таъминланишга;

бинолар ва иншоотларни харид қилиш, қайта қуриш, замонавий ўқув ускуналари ва ўқитиш воситалари харид қилиш учун имтиёзли кредитлар олишга;

битим шартлари давлат шериги томонидан бузилган тақдирда, уни суд тартибида бекор қилишни талаб қилишга ҳақли.

Хусусий шерик қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.

Хусусий шерик:

битим ва Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари талабларига, шу жумладан давлат таълим талабларига қатъий риоя қилиши;

битим амал қиладиган бутун муддат давомида объект фаолиятининг ихтисослигини сақлаши;

нодавлат мактабгача таълим муассасасида санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормаларига риоя қилиши;

нодавлат мактабгача таълим муассасасини юқори малакали педагогика кадрлари ва бошқа кадрлар билан тўлдириш, ўқув-тарбия жараёнини қонун ҳужжатларига қатъий мувофиқ ҳолда ўтказиш учун зарур шарт-шароитлар яратиш чораларини кўриши;

тарбиялаш ва ўқитишнинг юқори сифатини таъминловчи қулай шарт-шароитлар яратиши, шу жумладан истеъдодли болаларни аниқлаши ва қўллаб-қувватлаши;

илғор халқаро тажрибани ҳисобга олган ҳолда ўқитишнинг инновацион педагогик шакллари, усуллари ва замонавий технологияларидан фойдаланиш асосида мактабгача таълим соҳасидаги таълим жараёнининг самарадорлигини ва натижадорлигини ошириш чораларини кўриши;

ижтимоий кўмакка муҳтож оилалар тарбияланувчиларини ва мактабгача таълим туман (шаҳар) бўлими томонидан юбориладиган муайян миқдордаги тарбияланувчиларни ўқитиши, улар учун ота-оналар тўловини имтиёзли шартларда (ушбу жойдаги давлат мактабгача таълим муассасалари учун белгиланган миқдордан ортиқ бўлмаган ҳажмда) ўрнатиши;

ўқитиш муддатлари ва шартлари, ҳақ тўлаш миқдорлари, томонлар ҳуқуқлари ва мажбуриятлари ҳамда бошқа шартлар белгиланган шартномага мувофиқ таҳсил олувчиларнинг ота-оналари ёки бошқа қонуний вакиллари билан ўзаро муносабатларни йўлга қўйиши;

объектнинг тўлиқ ёки қисман молиялаштирилишини, ундан фойдаланилишини, унга техник хизмат кўрсатилишини, шунингдек лойиҳалаштирилиши, қурилиши, қайта қурилиши, таъмирланиши, модернизацияланишини таъминлаши шарт.

Хусусий шерик зиммасида ушбу Низомда ва қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа мажбуриятлар ҳам бўлиши мумкин.

Битим амал қиладиган муддат тугамай туриб хусусий шерик мулки бўлган объектнинг у томонидан мусодара қилинишига йўл қўйилмайди, бундан хусусий шерик Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига мувофиқ алмаштирилиши мустасно.

Шу жойдаги давлат мактабгача таълим муассасалари учун белгиланган миқдордан ошмайдиган ота-оналар тўловининг имтиёзли шартлари асосида мактабгача таълим муассасасининг туман (шаҳар) бўлимига қабул қилинадиган тарбияланувчиларнинг давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилган мактабгача таълим муассасасига йўлланма олишида қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:

ариза;

ота-оналари паспортларининг кўчирма нусхалари;

бола туғилганлиги ҳақидаги гувоҳноманинг кўчирма нусхаси;

ҳажми 3х4 бўлган боланинг фотосурати (4 та);

тиббий картадан олинган кўчирма;

мазкур оила ижтимоий кўмакка муҳтож оилалар тоифасига киришини тасдиқловчи ҳужжат.

Мактабгача таълим муассасасининг туман (шаҳар) бўлими мурожаатни кўриб чиқиб ва тақдим этилган ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, 3 кун ичида давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилган нодавлат мактабгача таълим муассасасига қабул қилиш учун йўлланмани расмийлаштиради.

Мактабгача таълим муассасасининг туман (шаҳар) бўлими йўлланмаси асосида нодавлат мактабгача таълим муассасаси болаларни имтиёзли шартларда қабул қилади.

Давлат шериги:

хусусий шерикдан ҳар чоракда битим шартларини бажариш жараёни тўғрисида ҳисобот олишга;

битим шартларини бажариш жараёни устидан мониторинг ўтказишга ва давлат-хусусий шериклик лойиҳалари амалга ошишини баҳолашга;

Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига ва битим шартларига риоя этилиши устидан мониторинг ўтказиш доирасида аниқланган қонунбузарликлар бартараф этилишини талаб қилишга;

хусусий шерик айби билан юзага келган объект бўйича зарарлар қопланишини талаб қилишга;

битим шартлари хусусий шерик томонидан бузилган тақдирда, битимнинг суд тартибида бекор қилинишини талаб қилишга;

давлат-хусусий шериклик лойиҳасининг амалга ошишини молиялаштиришда иштирок этишга ҳақли.

Давлат шериги қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.

Давлат шериги:

хусусий шерикка объектни битимни белгиланган муддатларда, тартибда ва шартларда бепул асосда тақдим этиши;

хусусий шерикларга солиқ имтиёзлари ва қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа преференциялар тақдим этилишида кўмаклашиши;

бинолар ва иншоотларни харид қилиш, қайта қуриш, замонавий ўқув ускуналари ва ўқитиш воситаларини харид қилиш учун хусусий шерик имтиёзли кредитлар олишида кўмаклашиши;

хусусий шерикнинг хўжалик фаолиятини олиб боришига аралашмаслиги шарт.

Давлат шериги зиммасида ушбу Низомда ва қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа мажбуриятлар ҳам бўлиши мумкин.

 

Нодавлат мактабгача таълим муассасаларининг биноларини қуриш учун ер участкаларини бепул асосда тақдим этиш тартиби

Нодавлат мактабгача таълим муассасаларини ташкил этиш учун аҳоли пунктлари таркибига кирадиган ер участкалари ажратилади.

Давлат шериги 30 йиллик муддатга битим тузилган кундан бошлаб бир кун ичида хусусий шерикнинг — танлов ғолибининг аризасини ер участкасини битимда кўрсатилган шартларда тақдим этиш юзасидан қарор қабул қилиш учун Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашига, вилоят ва Тошкент шаҳар ҳокимиятига ёки туман (шаҳар) ҳокимиятига юборади.

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоят ва Тошкент шаҳар ҳокимияти ёки туман (шаҳар) ҳокимияти хусусий шерик аризасини ва Комиссия қарорини объект қурилиши учун ер участкаси тақдим этиш бўйича материаллар тайёрлаш учун Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлигининг ҳудудий бўлинмасига юборади.

Қорақалпоғистон Республикаси Қурилиш вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бош бошқармалари (кейинги ўринларда матнда ҳудудий орган деб юритилади) йигирма иш куни ичида ер участкасини тақдим этишга доир материалларни тайёрлайди ва ваколатли органлар (ташкилотлар) билан келишиб олади ҳамда ер участкасини танлаш ва тақдим этишга доир материалларни Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашига, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига ёки туман (шаҳар) ҳокимиятига юборади.

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ёки туман (шаҳар) ҳокимияти уч кун ичида:

нодавлат мактабгача таълим муассасаларини ташкил этиш мақсадида ер участкасини хусусий шерикка доимий фойдаланиш учун тақдим этиш тўғрисида қарор қабул қилади;

ер участкаси тақдим этиш тўғрисидаги қарорни «Ергеодезкадастр» давлат қўмитасининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонасининг тегишли туманлардаги (шаҳарлардаги) филиалига юборади ҳамда давлат шеригини хабардор қилади.

 «Ергеодезкадастр» давлат қўмитасининг туман (шаҳар) ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонаси филиали ер участкасини тақдим этиш тўғрисидаги қарор олинган кундан бошлаб икки иш куни ичида тақдим этилган материаллар асосида ер участкасига бўлган ҳуқуқни давлат рўйхатидан ўтказади, шунингдек хусусий шерикка ер участкасига бўлган ҳуқуқ давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисида гувоҳнома беради.

 Ер участкасини тақдим этишга доир материалларни тайёрлаш ва келишиш билан боғлиқ харажатлар хусусий шерик билан битим тузилгандан кейин у томонидан қопланади.

 Давлат шериги лойиҳани амалга оширишда:

молиявий маблағлар етарли бўлмаса, имтиёзли кредитлар олишда кўмаклашиши;

барча зарур ташқи муҳандислик-коммуникация инфратузилмаси (электр энергия, газ таъминоти, сув таъминоти, канализация, автомобиль йўллари ва ҳоказолар) билан таъминлашда кўмаклашиши;

зарур бўлса, мактабгача таълим соҳасида услубий ва консультатив ёрдам бериши шарт.

Лойиҳани амалга оширишда хусусий шерик:

мактабгача ёшдаги болалар учун тўгараклар ва бошқа таълим хизматлари ташкил этиш;

давлат мактабгача таълим муассасасининг бир нафар тарбияланувчиси учун сарфланадиган харажатлар суммасининг 50 фоизи миқдорида Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан субсидиялар олиш;

фойда олиш ҳуқуқига эга.

 

Мавжуд давлат мактабгача таълим муассасаларини қайта қуриш ва жиҳозлаш ҳамда кейинчалик оталиққа олиш шарти билан нодавлат мактабгача таълим муассасалари объектларини қуриш учун ер участкаларини бепул тақдим этиш тартиби

Хусусий шерик билан аҳоли пунктидаги ер участкасини тақдим этиш ҳамда мазкур ер участкасида нодавлат мактабгача таълим муассасасини қуриш, қайта қуришга муҳтож бўлган бириктирилган давлат мактабгача таълим муассасасини қайта қуриш ва жиҳозлаш, шунингдек уни кейинчалик оталиққа олиш шарти назарда тутилган битим тузилади.

Хусусий шерикка 20 йил ва ундан ортиқ давр мобайнида қайта қуриш ва капитал таъмирлаш бўйича комплекс ишлар олиб борилмаган ва капитал таъмирга муҳтож бўлган ҳамда ер участкаси ажратилаётган туманда жойлашган давлат мактабгача таълим муассасаси бириктирилади.

Битим тузилгач, давлат шериги бир кунлик муддатда хусусий шерик-танлов ғолиби аризасини ер участкасини битимда кўрсатилган шартларда тақдим этиш юзасидан қарор қабул қилиш учун Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашига, вилоят ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига ёки туман (шаҳар) ҳокимлигига юборади.

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоят ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ёки туман (шаҳар) ҳокимлиги хусусий шерикнинг аризасини ва Комиссиянинг қарорини объект қурилиши учун ер участкасини тақдим этишга доир материалларни тайёрлаш учун Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлигининг ҳудудий бўлинмасига юборади.

Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлигининг ҳудудий бўлинмаси йигирма кун ичида ер участкасини тақдим этишга доир материалларни тайёрлайди ва ваколатли органлар (ташкилотлар) билан келишиб олади ҳамда хулосани Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашига, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига ёки туман (шаҳар) ҳокимиятига юборади.

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ёки туман (шаҳар) ҳокимияти уч кун ичида:

нодавлат мактабгача таълим муассасаларини ташкил этиш мақсадида ер участкасини хусусий шерикка доимий фойдаланиш учун тақдим этиш тўғрисида қарор қабул қилади;

ер участкаси тақдим этиш тўғрисидаги қарорни «Ергеодезкадастр» давлат қўмитасининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонасининг тегишли туманлардаги (шаҳарлардаги) филиалига юборади ҳамда давлат шеригини хабардор қилади

«Ергеодезкадастр» давлат қўмитасининг туман (шаҳар) ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонаси филиали ер участкасини тақдим этиш тўғрисидаги қарор олинган кундан бошлаб икки иш куни ичида тақдим этилган материаллар асосида ер участкасига бўлган ҳуқуқни давлат рўйхатидан ўтказади, шунингдек хусусий шерикка ер участкасига бўлган ҳуқуқ давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисида гувоҳнома беради.

Ер участкасини тақдим этишга доир материалларни тайёрлаш ва келишиш билан боғлиқ харажатлар хусусий шерик билан битим тузилгандан кейин у томонидан қопланади.

Давлат шериги лойиҳани амалга оширишда:

молиявий маблағлар етарли бўлмаса, хусусий шерик имтиёзли кредитлар олишига кўмаклашиши;

барча зарур ташқи муҳандислик-коммуникация инфратузилмаси (электр энергия, газ таъминоти, сув таъминоти, канализация, автомобиль йўллари ва ҳоказолар) билан таъминлашда кўмаклашиши;

зарур бўлса, мактабгача таълим соҳасида услубий ва консультатив ёрдам бериши шарт.

Лойиҳани амалга оширишда хусусий шерик зиммасига қўшимча равишда қуйидагилар юклатилади:

туташ ҳудудни қайта қуриш ва жиҳозлаш, обод қилиш ҳамда бириктирилган давлат мактабгача таълим муассасасини битимда кўрсатилган муддатларда фойдаланишга топшириш бўйича чоралар кўриш;

ўзига ажратилган ер участкасида нодавлат мактабгача таълим муассасаси қурилишини ва битимда кўрсатилган муддатларда фойдаланишга топширилишини таъминлаш;

бириктирилган мактабгача таълим муассасасини оталиққа олиш, жумладан уни битим амал қиладиган муддатда, бироқ 30 йилдан кам бўлмаган даврда жиҳозлар, ашё ва анжомлар, ўйинчоқлар ва ўқув қўлланмалари билан таъминлаш.

Ажратилган ер участкасида ташкил этилган нодавлат мактабгача таълим муассасасига давлат-хусусий шерикликнинг бошқа шакллари асосида ташкил этилган мактабгача таълим муассасалари учун белгиланган имтиёзлар татбиқ этилмайди.

 

Концессия асосида қуриш, қайта қуриш ва жиҳозлаш учун ер участкаси ёки бино ажратиш тартиби

Мактабгача таълим муассасаларини қуриш, қайта қуриш ва жиҳозлаш учун давлат шериги ва хусусий шерик ўртасида концессия асосида битим тузилиши мумкин.

Концессия асосидаги битим ўн беш йил муддатга тузилади.

Мактабгача таълим муассасасини қуриш учун хусусий шерикка аҳоли пунктлари ерлари таркибига кирадиган ер участкаси тақдим этилади.

Мактабгача таълим муассасасини қайта қуриш ва жиҳозлаш учун хусусий шерикка бўш турган, шу жумладан фойдаланилмаётган, давлат мактабгача таълим муассасалари ҳудудида жойлашган бинолар ажратилади.

Ер участкаси ёки бино бепул асосда тақдим этилади.

Хусусий шерик тақдим этилган ер участкасига ва биноларга тасарруф этиш ҳуқуқисиз эгалик қилади ва улардан фойдаланади.

Мактабгача таълим муассасасини қуриш, қайта қуриш, жиҳозлаш ва ундан фойдаланиш натижасида хусусий шерик томонидан олинган даромадлар концессия битимида белгилаб бериладиган миқдорларда унинг мулки ҳисобланади.

Хусусий шерикнинг мактабгача таълим муассасасини қуриш, қайта қуриш ва жиҳозлаш билан боғлиқ харажатлари давлат шеригининг талабномалари бўйича 15 йил давомида битимда белгиланган тартибда концессия асосида Ўзбекистон Республикасининг ривожланиш давлат дастурларини молиялаштириш жамғармаси томонидан қопланади. Хусусий шерикка битимда кўрсатилган мазкур харажатларни тўлаш жадвали Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси билан келишиб олиниши лозим.

Давлат шериги лойиҳани амалга оширишда:

барча зарур ташқи муҳандислик-коммуникация инфратузилмаси (электр энергия, газ таъминоти, сув таъминоти, канализация, автомобиль йўллари ва ҳоказолар) билан таъминлашда кўмаклашиши;

зарур бўлса, мактабгача таълим соҳасида услубий ва консультатив ёрдам бериши шарт.

Лойиҳани амалга оширишда хусусий шерик:

мактабгача ёшдаги болалар учун тўгараклар ва бошқа таълим хизматлари ташкил этиш;

давлат мактабгача таълим муассасасининг бир нафар тарбияланувчиси учун сарфланадиган харажатлар суммасининг 50 фоизи миқдорида Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан субсидиялар олиш;

асосий фаолиятдан, шунингдек бошқа қўшимча фаолиятдан фойда олиш ҳуқуқига эга. Қўшимча фаолиятни амалга ошириш давлат шериги билан олдиндан келишиб олинади ва бундай фаолиятни амалга оширишда тақдим этилган ер участкасининг кўпи билан 30 фоизидан фойдаланилади.

Давлат-хусусий шериклик концессия асосида амалга оширилса, хусусий шерик қуйидаги мажбуриятларни ўз зиммасига олади:

туташ ҳудудни қуриш, жиҳозлаш, обод қилиш ва мактабгача таълим муассасасини битимда кўрсатилган муддатларда концессия асосида фойдаланишга топшириш бўйича чоралар кўриш;

тарбияланувчилар умумий сонининг 20 фоизи миқдорида ижтимоий кўмакка муҳтож оилаларнинг фарзандларини ўқитиш, улар учун 15 йил давомида ота-оналар тўловининг имтиёзли ҳажмларини (шу жойдаги давлат мактабгача таълим муассасалари учун белгиланган миқдорда) ўрнатиш.

Концессия асосидаги битимнинг амал қилиш муддати тугаши билан мактабгача таълим муассасаси давлат шериги мулкига ўтказилади.

 

Хусусий шерик мулки негизида ташкил этилган нодавлат мактабгача таълим муассасаларини моддий таъминлаш шаклидаги давлат-хусусий шерикликни амалга ошириш

Хусусий шерик мулки негизида ташкил этилган нодавлат мактабгача таълим муассасаларини моддий таъминлаш шаклидаги давлат-хусусий шериклик лойиҳаси хусусий шерик ташаббуси билан танлов ўтказилмай ва тақдим этилган ҳужжатларни ўрганиш асосида улар билан тўғридан-тўғри музокаралар ўтказиш орқали амалга оширилади.

 Давлат-хусусий шерикликни мазкур шаклда амалга ошириш учун хусусий шерик давлат шеригига қуйидаги ҳужжатлар илова қилинган аризани тақдим этади:

юридик шахс рўйхатдан ўтказилганлиги ҳақида гувоҳнома;

ер участкасига бўлган ҳуқуқ давлат рўйхатидан ўтказилганлиги ҳақида гувоҳнома;

биноларга бўлган ҳуқуқ давлат рўйхатидан ўтказилганлиги ҳақида гувоҳнома;

ёнғин назорати органларининг мавжуд бинолар ва хоналарнинг ёнғин хавфсизлиги талабларига мослиги ҳақидаги хулосаси;

санитария-эпидемиология назоратининг мавжуд бинолар ва хоналарнинг гигиена қоидалари, нормалари ва нормативларига мослиги ҳақидаги хулосаси;

хусусий шерик педагогика ходимларининг олий ёки ўрта махсус педагогик маълумоти борлигини тасдиқловчи ҳужжатлар.

Хусусий шерикнинг лойиҳани амалга ошириш тўғрисидаги аризаси давлат шериги томонидан ариза келиб тушган кундан бошлаб 15 кун ичида кўриб чиқилади.

Лойиҳани амалга ошириш мақсадга мувофиқлиги тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда, давлат шериги ва хусусий шерик ўртасида етти кун ичида битим тузилади.

Битим хусусий шерик лицензия олган кундан бошлаб кучга киради.

 Давлат шериги лойиҳани амалга оширишда:

молиявий маблағлар етарли бўлмаса, хусусий шерик имтиёзли кредитлар олишига кўмаклашиши;

барча зарур ташқи муҳандислик-коммуникация инфратузилмаси (электр энергия, газ таъминоти, сув таъминоти, канализация, автомобиль йўллари ва ҳоказолар) билан таъминлашда кўмаклашиши;

зарур бўлса, мактабгача таълим соҳасида услубий ва консультатив ёрдам бериши шарт;

Лойиҳани амалга оширишда хусусий шерик:

мактабгача ёшдаги болалар учун тўгараклар ва бошқа таълим хизматлари ташкил этиш;

фойда олиш;

давлат мактабгача таълим муассасасининг бир нафар тарбияланувчиси учун сарфланадиган харажатлар суммасининг 50 фоизи миқдорида Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан субсидиялар олиш;

мактабгача таълим муассасасининг раҳбарлари, методистлари, тарбиячилари, дефектологлари, психологлари, мусиқа ходимлари иш ҳақига сарфланадиган харажатларни қоплаш учун давлат мактабгача таълим муассасалари учун белгиланган шартларда қўшимча бюджет субсидияларини олиш ҳуқуқига эга.

Лойиҳани амалга оширишда хусусий шерик зиммасига қўшимча равишда тарбияланувчилар умумий сонининг 35 фоизи миқдорида ижтимоий кўмакка муҳтож оилаларнинг фарзандларини ўқитиш, улар учун камида 30 йил давомида ота-оналар тўловининг имтиёзли ҳажмларини (шу жойдаги давлат мактабгача таълим муассасалари учун белгиланган ҳажмлардан ошмайдиган миқдорларда) ўрнатиш юклатилади.

 

 Оилавий нодавлат мактабгача таълим муассасаларини моддий-техник ва услубий жиҳатдан таъминлаш шаклидаги давлат-хусусий шерикликни амалга ошириш

 12 нафаргача болани тарбиялашни назарда тутувчи оилавий нодавлат мактабгача таълим муассасаларини моддий-техник ва услубий жиҳатдан таъминлаш шаклидаги давлат-хусусий шериклик лойиҳаси қишлоқ жойдаги хусусий шерикнинг ташаббуси билан танлов ўтказилмай ва тақдим этилган ҳужжатларни ўрганиш асосида улар билан тўғридан-тўғри музокаралар ўтказиш орқали амалга оширилади.

Оилавий нодавлат мактабгача таълим муассасаси шаклидаги давлат-хусусий шериклик лойиҳасини амалга ошириш учун хусусий шерик (якка тартибдаги тадбиркор шаклида) давлат шеригига қуйидаги ҳужжатлар илова қилинган аризани тақдим этади:

ёнғин назорати органларининг мавжуд бинолар ва хоналарнинг ёнғин хавфсизлиги талабларига мослиги ҳақидаги хулосаси;

санитария-эпидемиология назоратининг мавжуд бинолар ва хоналарнинг гигиена қоидалари, нормалари ва нормативларига мослиги ҳақидаги хулосаси;

хусусий шерикнинг тарбиявий-таълим фаолиятини олиб бораётган педагогика ходими олий ёки ўрта махсус педагогик маълумотига эга эканлигини тасдиқловчи ҳужжат.

Хусусий шерикнинг лойиҳани амалга ошириш тўғрисидаги аризаси давлат шериги томонидан ариза келиб тушган кундан бошлаб 15 кун ичида кўриб чиқилади.

Лойиҳани амалга ошириш мақсадга мувофиқлиги тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда, давлат шериги ва хусусий шерик ўртасида етти кун ичида битим тузилади.

Битим туман (шаҳар) ҳокимлиги томонидан таклиф қилинадиган рухсат хусусий шерик томонидан қабул қилинган кундан бошлаб қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда кучга киради.

влат шериги зиммасига лойиҳани амалга оширишда қўшимча равишда қуйидагиларни таъминлаш юклатилади:

тарбиячи ва ёрдамчи хизматларига тегишли тоифа бўйича қисқа муддатли ёки 9-соатлик давлат мактабгача таълим муассасалари учун белгиланган меҳнатга тўланадиган ҳаққа тенг шартларда ва ҳажмларда ҳақ тўлаш;

давлат мактабгача таълим муассасалари учун белгиланган нормативлар бўйича овқатланиш, юмшоқ ашё ва анжомлар ҳамда дори-дармонларга сарфланадиган харажатларни қоплаш;

мактабгача таълим туман бўлими томонидан услубий ёрдам кўрсатиш;

таълим муассасасини мактабгача муассасалар учун мўлжалланган жиҳозлар ҳамда ашё ва анжомлар билан жиҳозлашга кўмаклашиш;

жиҳозлар, асбоб-ускуналар ва ўқув материалларини фойдаланишга бериш;

тегишли қишлоқ врачлик пунктидан ёки қишлоқ оилавий поликлиникасидан тиббиёт ходимини бириктириш.

Лойиҳани амалга оширишда хусусий шерик зиммасига қўшимча равишда қуйидагилар юклатилади:

тарбияланувчилар умумий сонининг 70 фоизи миқдорида ижтимоий кўмакка муҳтож оилаларнинг фарзандларини ўқитиш, улар учун камида 3 йил давомида ота-оналар тўловининг имтиёзли ҳажмларини (шу жойдаги давлат мактабгача таълим муассасалари учун белгиланган ҳажмлардан ошмайдиган миқдорларда) ўрнатиш;

агар бошқа норматив ҳужжатларда бошқа муддат назарда тутилмаган бўлса, битимнинг амал қилиш муддати тугашидан камида 2 ой олдин битимнинг амал қилиш муддатини узайтириш истаги йўқлиги ҳақида хабардор қилиш;

болаларнинг тегишли тарзда парвариш қилинишини ва уларни давлат талабларига мувофиқ таъминлаш учун мақбул шароитлар яратилишини кафолатлаш;

мактабгача таълим туман бўлими томонидан юборилган болани қабул қилишни жиддий асосларсиз рад этмаслик;

тегишли билим ва кўникмаларга эга бўлиш ва бундай билим ва кўникмаларни орттириш, шунингдек малакани ошириш;

Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджетидан ажратиладиган маблағлардан мақсадли фойдаланилишини таъминлаш.

  • Хусусий шерик лойиҳани амалга оширишда қўшимча тарзда:

ота-оналар билан келишув бўйича қўшимча хизматлар кўрсатиш (шу жумладан ўқитувчилар, мураббийлар, тиббиёт ходимларини таклиф қилиш);

хизматлар кўрсатишдан тушган маблағлар ҳисобига тарбиячи ва унинг ёрдамчиси ишини қўшимча равишда рағбатлантириш;

фойда олиш ҳуқуқига эга.

 

Оталиқ шаклидаги филантропик фаолият тарзида давлат-хусусий шерикликни амалга ошириш

Оталиқ шаклидаги филантропик фаолият тарзида давлат-хусусий шериклик лойиҳаси хусусий шерикнинг ташаббуси билан танлов ўтказилмай ва тақдим этилган ҳужжатларни ўрганиш асосида улар билан тўғридан-тўғри музокаралар ўтказиш орқали амалга оширилади.

Оталиқ шаклидаги филантропик фаолият тарзида давлат-хусусий шериклик лойиҳаси юридик ва жисмоний шахсларнинг ихтиёрий беғараз ёрдами (фаолияти) орқали амалга оширилади. Бу ишлар бажариш, хизматлар кўрсатиш ва хайрия мақсадида бошқача кўмак бериш учун мол-мулкни, шу жумладан пул маблағларини давлат мактабгача таълим муассасаларига бепул ёки имтиёзли шартларда ўтказишда ифодаланади.

Оталиқ шаклидаги филантропик фаолият тарзида давлат-хусусий шериклик лойиҳасини амалга ошириш учун хусусий шерик давлат шеригига қуйидаги ҳужжатлар илова қилинган аризани тақдим этади:

юридик шахс давлат рўйхатидан ўтказилганлиги ҳақидаги гувоҳноманинг кўчирма нусхаси (агар ариза жисмоний шахс томонидан берилган бўлса);

ўтказиб берилаётган мулк ва пул маблағлари тўғрисида маълумотлар;

ишлар ва хизматларни имтиёзли асосда тақдим этиш шартлари;

хусусий шерикнинг молиявий ресурслари тўғрисида маълумотлар.

Хусусий шерикнинг лойиҳани амалга ошириш тўғрисидаги аризаси давлат шериги томонидан ариза келиб тушган кундан бошлаб 10 кун ичида кўриб чиқилади ва минтақа аҳолисининг эҳтиёжларидан келиб чиқиб, лойиҳани амалга ошириш тўғрисида 1 йиллик муддатга битим тузиш тўғрисида қарор қабул қилинади.

 Хусусий шерик лойиҳани амалга оширишда:

ўз ходимларининг фарзандларини оталиғи остидаги давлат мактабгача таълим муассасасига юборишда устуворликка эга бўлиш;

оталиғи остидаги давлат мактабгача таълим муассасаси иш режими ўзгаришини келишиш;

ўз хайр-эҳсонларидан фойдаланиш мақсади ва тартибини белгилаб олиш;

тақдим этилаётган маблағлар ва мол-мулкдан мақсадли фойдаланиш тўғрисида ҳисобот талаб қилиш ҳуқуқига эга.

Бунда қонун ҳужжатларига мувофиқ хусусий шерикнинг солиқ солиш базаси бириктирилган давлат мактабгача таълим муассасасига ҳомийлик ва хайрия ёрдами тарзида юбориладиган маблағлар суммасига камаяди.

 Хусусий шерик лойиҳани амалга оширишда:

битимда белгиланган ҳажмларда ва муддатларда ҳомийлик ёрдамини кўрсатиши;

оталиғи остидаги давлат мактабгача таълим муассасасига таълим жараёнини ривожлантириш ва унинг сифатини оширишдан бошқа мақсадларда ёрдам юбормаслиги шарт.

 Давлат шериги лойиҳани амалга оширишда:

олинган маблағлардан мақсадли фойдаланилишини таъминлаши;

олинган хайр-эҳсонлар ҳисобини юритиши;

хайр-эҳсонлар олинган кундан бошлаб ўн кун ичида улар тўғрисида оммавий ахборот воситаларида, шунингдек агар ўз расмий веб-сайтлари мавжуд бўлса, мазкур веб-сайтларда ахборот бериши;

қонун ҳужжатларида назарда тутилган имтиёзлардан фойдаланиш учун хусусий шерикка тасдиқловчи ҳужжатлар тақдим этиши шарт.

 

Нодавлат мактабгача таълим муассасаларига Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг маблағлари ҳисобидан субсидиялар ажратиш

 Давлат шериги нодавлат мактабгача таълим муассасасининг молиялаштириш ҳажмлари тўғрисидаги барча зарур ҳисоб-китобларни ўз ичига олган давлат субсидиялари ажратилиши тўғрисидаги мурожаатини кўриб чиқиб, Комиссия ижобий қарор қабул қилган бўлса, хусусий шерик билан 3 йилдан ортиқ бўлмаган муддатга битим тузади.

Давлат шериги ҳар ойда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига битимлар рўйхатини Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан амалга ошириладиган қўшимча харажатларни кўрсатган ҳолда тақдим этиб боради.

Бир вақтнинг ўзида хусусий шерик маҳаллий молия органини фаолият бошланганлиги ҳақида хабардор қилади, битимнинг кўчирма нусхасини ва жорий ойда болаларни қабул қилиш режасини тақдим этади.

Хусусий шерик қўшимча тарзда ҳисобот ойидан кейинги ҳар ойнинг 3 санасигача маҳаллий молия органига ота-оналар тўловлари тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар билан бирга мактабгача таълим муассасасига қатнаган тарбияланувчилар тўғрисидаги ахборотни тақдим этиши шарт.

Маҳаллий молия органлари ҳисобот ойидан кейинги ҳар ойнинг 10 санасига қадар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган тартибга мувофиқ нодавлат мактабгача таълим муассасасига субсидия ажратади.

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг ўз кучини йўқотган қарорлари

РЎЙХАТИ

  • Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида» 2017 йил 30 сентябрдаги ПҚ-3305-сонли қарори 1-бандининг учинчи — бешинчи хатбошилари, шунингдек, қарорнинг 3-ва 4-иловалари.
  • Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги марказий аппаратининг тузилмасини такомиллаштириш тўғрисида» 2017 йил 7 ноябрдаги ПҚ-3378-сонли қарори.