“СОҒЛОМЖОН - ПОЛВОНЖОН”

on .

Наманган шаҳар мактабгача таълим бўлими томонидан ташкил этилган мазкур тадбир ёш авлод вакилларининг ҳар томонлама баркамол бўлиб етишишига кўмаклашиб ҳар йили ўтказиб келинади. Мамлакатимизга мактабгача таълимни ривожлантиришга эътибор тобора кучайиб бораётган хозирги пайтда унинг нуфузи тобора ошиб бораётганлигини қайд этиш лозим. Мусобақалар МТТларда “Соғлом авлод”, “Болажон” каби дастурларнинг бажарилиши, кичкинтойларда оммавий спортга бўлган қизиқишларини яна ошириш бўйича олиб борилаётган ишлар юзасидан ўзига хос хисобот вазифасини ҳам ўтайди.  

Яқинда болажонларни диққатни жамлаш, ўзига ишонч, жисмоний етукликка интилиш руҳида тарбиялашга йўналтирилган мазкур спорт мусобақаларининг навбатдаги 5 та ҳудуд босқичи бўлиб ўтди

Давлатобод худудида қизиқарли спорт ўйинлари асосида ўтган баҳсларда 48-сонли МТТ биринчи ўринни эгаллади. 53-сонли МТТ болажонлари иккинчи ўрин, 34-сонли МТТ болажонлари эса учинчи ўрин соҳиби бўлишди.

Ирвадон худуди бўйича биринчи ўрин 22-МТТ, иккинчи ўрин 25-МТТ, учинчи 21 МТТ болажонлари эгалладилар.

Муросасиз ўтган баҳсларда Навоий худуди бўйича 63-МТТ биринчи ўринни,        27-МТТ иккинчи ўринни, 30-МТТ учинчи ўринга сазовор бўлдилар. Шунингдек бошқа худудлар бўйича натижалар 32-МТТ биринчи ўринни, 17-МТТ иккинчи ўрин ва учинчи ўринни 8-МТТ болажонларига насиб этди.

“Соғломжон - Полвонжон” спорт мусобақаларининг якунида худуд босқичи  ғолибларига ташкилотчилар томонидан совғалар топширилди.

Зухра АББАСОВА,

Шаҳар мактабгача таълим бўлими,

маънавий ахлоқий тарбия, махсус МТТларни

ташкил қилиш ва реабелитация  шуъба раҳбари.