37 МТТда МАСТЕР КЛАСС

on .

Мамлакатимизда келажак эгаси бўлган ёш авлодни ҳар томонлама етук ва баркамол этиб тарбиялаш бўйича кенг қамровли тадбирлар амалга оширилмоқда. Бунга мактабгача таълим соҳасида жорий этилаётган ислоҳотларни ҳам мисол келтириш мумкин. Хусусан МТТларда болаларни овқатлантириш сифатини ошириш юзасидан Президентимизнинг 2017 йил 9 сентябрдаги “Мактабгача таълим тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори асосида амалга оширилаётган ишлар диққатга сазовордир.

Юқорида тилга олинган ҳужжатда мактабгача таълим ташкилотлари тарбияланувчиларини тўлақонли ва соғлом овқатлантириш, уларнинг саломатлигини мустаҳкамлаш, таълим-тарбия жараёнларининг самарадорлигини ошириш учун шарт-шароитлар яратиш вазифаси қўйилган. Бунинг учун эса давлат мактабгача таълим ташкилотлари тадбиркорлик субъектлари билан ўзаро шартнома асосида фаолият олиб боришлари  мақсадга мувофиқлиги белгиланган. Масалан октябр ойидан бошлаб “Болажон ноза сервис” масъулияти чекланган жамияти билан ҳамкорлик йўлга қўйилган.

Шунингдек яқинда 37-сонли мактабгача таълим ташкилотида болаларни “Соғлом овқатлантириш” мавзусида мастер класс тадбири ташкил этиб ўтказилди.  Унда Республика санитария эпидемиология назорати маркази озиқ-овқат бўйича технолог Неменок Константин ва бошқа меҳмонлар ҳамда 37, 7, 47, 54, 55- МТТларнинг ошпазлари иштирок этдилар.

Тадбирда якунида МТТлардан иштирок этган ошпазлар ўзларини қизиқтирган саволларига жавоблар олдилар.

НОДИРА ЭРГАШЕВА,

37-сонли мактабгача таълим

ташкилоти мудираси.