“ИЛК ҚАДАМ” ДАВЛАТ ЎҚУВ ДАСТУРИ АСОСИДА СЕМИНАР

on .

Бугун Наманган шаҳар мактабгача таълим бўлими тасарруфидаги 4-сонли мактабгача таълим ташкилотида  педагог-тарбиячилар иштирокида семинар тренинг бўлиб ўтди.

Семинарнинг мақсад ва вазифалари “Илк қадам”  давлат ўқув дастури асосида ташкил этиш ва Ўзбекистон Республикаси илк ва мактабгача ёшдаги  болаларни ривожлантириш борасидаги давлат талабларини амалга ошириш ҳамда  болаларнинг ривожланиш жараёнини кузатув йўли билан баҳолаш, педогогларни болаларни кузатув кўникмаларини ривожлантириш, таълим муҳитини яратиш ва фаоллаштириш марказларини ташкил этишдан иборатдир.

Шунигдек, семинарда тарбиячиларга компетенция тушунчаси бўйича мактабгача ёшдаги болаларга таълим беришда компетенциявий ёндашуви, мактабгача ёшдаги боланинг умумий муҳим компетенцияларини шакллантириш бўйича тушунчалар берилди.

Иштирокчилар семинар давомида иштирокчилар гуруҳларга бўлинган ҳолда ривожлантирувчи марказлар фаолияти бўйича ўз билимларини оширдилар.