НАМАНГАНДА 4 ТА НОДАВЛАТ МТТ ОЧИЛДИ

on .

Мамлакатимизда мактабгача таълим тизимига жиддий эътибор қаратилиб, соҳа тубдан ислоҳ қилинмоқда. Бугунги кунда муассаса ходимлари малакасини оширишдан тортиб, тарбияланувчилар учун зарур бўлган шарт-шароитларни яратишгача бўлган масалалар давлат аҳамиятидаги устувор вазифага айланган. Pеспубликамизда давлат мактабгача таълим муассасаларидан ташқари, давлат-хусусий шерикчиликдаги ҳамда хусусий мактабгача таълим муассасалари ҳам ташкил этилиб, болажонлар барча шароитлар яратилган замонавий муассасаларда тарбияланмоқдалар.

Бу каби эътиборнинг самараси сифатида 20-21 август кунлари  мустақиллигимизнинг 28 йиллик шодиёнаси арафасида Наманган шаҳрида 4 та нодавлат мактабгача таълим ташкилотларининг очилиш маросимлари бўлиб ўтди.  

Хусусан, ''Оби ҳаёт'' маҳалла фуқаролари йиғини худудида ''Ақлли болажонлар'', ''Янги қурилиш'' маҳалла фуқаролари йиғини худудида ''Султанчик'', ''Янги йўл'' маҳалла фуқаролари йиғинидаги  қаровсиз  ётган  эски  масжид  биноси  ўрнида  ''Жажжи юлдузчалар'' номли нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари  ҳамда тадбиркор С.Мамажанова томонидан “Ўрта ровустон” маҳалла фуқаролари йиғини ҳудудида оилавий нодавлат мактабгача таьлим ташкилоти фойдаланишга топширилди.    

Тадбирларда шаҳар ҳокими Ш.Абдуразақов, вилоят мактабгача таълим  бошқармаси бошлиғи Х.Юсупова, шаҳар мактабгача таълим бўлими мудири Р.Атамирзаев ҳамда маҳалла фаоллари ва нуронийлар иштирок этдилар.