ЯНГИ ВАЗИФАЛАР БЕЛГИЛАНДИ

on .

   

     Наманган шаҳар ҳокимлигининг катта мажлислр  залида  мактабгача таълим ходимларининг “Жонажон Ўзбекистоним мангу бўл омон” шиори остидаги  анъанавий август анжумани   бўлиб ўтди. Тадбирни Наманган шаҳар ҳокимининг ўринбосари А. Иминов қисқача кириш сўзи билан очди ва олиб борди.

     Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзоси, вилоят ҳокими Х. Бозоров ўз нутқида бугунги кунда мактабгача таълим ташкилотлари олдида турган энг муҳим вазифаларга тўхталди. Вилоят мактабгача  таълим бошқармаси бошлиғи Ҳ. Юсупованинг маърузасида кейинги бир йил мобайнида амалга оширилган ишлар атрофлича таҳлил этилди. Қўлга киритилган ютуқларни қайд этиш билан бирга йўл қўйилган камчиликлар ҳақида ҳам фикр юритилди.

    Ватан келажаги ҳисобланган ёш авлод ҳақида ғамхўрликнинг ёрқин намунаси сифатида баҳоланаётган давлатимиз раҳбарининг мактабгача таълимга оид қабул қилган қатор қарор ва фармонлари, йиғилиш ва учрашувларда берган кўрсатмалари  соҳа ходимлари учун дастуриламал эканлиги таъкидланди.

   

   Бу ўринда давлатимиз раҳбарининг қуйидаги сўзларини эслаш ўринлидир:    “Мактабгача таълим тизимига алоҳида эътибор қаратаётганимиз бежиз эмас.  Ёшлар тарбиясига бугундан эътибор бермасак, эртага кеч бўлиши мумкин.” Бу фикрлар замирида ҳам келажак авлоднинг комил инсонлар қаторидан ўрин  олиши ҳақида ғамхўрлик яққол кўзга ташланмоқда. Шундай экан, болаларнинг таълим-тарбиясидан тортиб овқатланишигача юксак талаблар даражасида бўлишига эришиш, кичкинтойлар учун зарур шароитлар яратиш, кадрларни танташ ва жой-жойига қўйиш ҳамда малакасини оширишга эътибор, янги қурилаётган боғчаларнинг лойиҳаси мукаммаллигини таъминлаш масалалари барчанинг диққат марказида туриши лозим.

    Анжуманда Ўзбекистон Республикаси  мактабгача таълим вазирлиги бош мутахассиси С. Миржалилова нутқ сўзлади.