“МИНГЧИНОР” МФЙга БАЙРАМ ТУҲФАСИ

on .

Бугунги кунда муассаса ходимлари малакасини оширишдан тортиб, тарбияланувчилар учун зарур бўлган шарт-шароитларни яратишгача бўлган масалалар давлат аҳамиятидаги устувор вазифага айланган. Pеспубликамизда давлат мактабгача таълим муассасаларидан ташқари, давлат-хусусий шерикчиликдаги ҳамда хусусий мактабгача таълим муассасалари ҳам ташкил этилиб, болажонлар барча шароитлар яратилган замонавий муассасаларда тарбияланмоқдалар.

Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 28 йиллик шодиёнаси арафасида “Мингчинор” махалла фуқаролари йиғинида тадбиркор Ахмаджон Турсунов томонидан қуввати 50 ўринга мўлжалланган болажонлар учун барча қулайликларга эга бўлган “Зукко авлодлар” номли нодавлат мактабгача таълим ташкилотининг очилиш маросими бўлиб ўтди.

Маросимда Наманган шаҳар ҳокими Ш.Абдуразақов, шаҳар ҳокимининг ўринбосари Абдулходи Иминов, вилоят мактабгача таълим бошқармаси бошлиғининг ўринбосари Исломжон Сайфутдинов, шаҳар мактабгача таълим бўлими мудири Рустамжон Атамирзаев ва маҳалла фаоллари, ота-оналар ҳамда нуронийлар иштирок этдилар.