ЧЎМИЛИШДА ЭҲТИЁТКОРЛИК – ХАВФСИЗЛИК ГАРОВИ

on .

Чўмилиш масаласида доимо ҳушёр бўлиш чўкиш билан боғлиқ мудҳиш ҳолатларнинг олдини олади.

Наманган шаҳар мактабгача таълими бўлими тасарруфидаги барча мактабгача таълим ташкилотлари томонидан Фавқулотда вазиятлар бўлими билан ҳамкорликда  мунтазам тадбирлар ташкил этиб ўтказилмоқда.

Айниқса, 38, 6, 5, 25-сонли  мактабгача таълим ташкилотлари томонидан кўргазмали семинар, тадбирлар, суҳбатлар ўтказилди. Тадбирнинг барча қатнашчиларига Фавқулотда вазиятлар бўлими масъул ходимлари томонидан чўмилиш қоидалар бўйича тушунчалар беришди. Унда барча  педагог ходимлари, тарбиячи ва ота-оналар иштирок этдилар.

Таъкидлаш жоиз айни ёз мавсумида чўкиш билан боғлиқ мудҳиш ҳодисалар учраб туради. Бундай фожеага асосан ота-оналар, катталар томонидан назорат бўшаштирилгани, маҳалла, мактаб, боғча, коллеж, академик лицей ва бошқа хизмат ходимларининг ёшлар орасида тушунтириш ишлари қониқарсиз олиб борилаётгани, шунингдек, болаларнинг суза олмасликлари ҳам сабаб бўлади.

Юқорида таъкидлаб ўтилганидек чўмилиш борасида ҳушёр бўлиш киши саломатлиги ва хавфсизлигининг гаровидир. Шундай экан юртимизда мавжуд чўмилиш ҳавзаларидан фойдаланганда ҳушёр бўлиш, бу борада маълум қоидаларга амал қилиш ҳамда фарзандларимизнинг таъқиқланган жойларда чўмилмаслигини назорат қилиш орқали уларнинг хавфсизлигини таъминлаш ҳар биримизнинг зиммамиздаги бурчдир.

“ЙИЛНИНГ ЭНГ ЯХШИ ТАРБИЯЧИСИ-2019” НАМАНГАН

on .

Наманган вилояти мактабгача таълим бошқармаси томонидан вилоят Касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси, вилоят Халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш ҳудудий маркази билан ҳамкорликда мактабгача таълим ташкилотлари педагог-ходимларининг инновацион фаолиятини қўллаб-қувватлаш, илғор педагогик тажрибаларни оммалаштириш, таълим-тарбия жараёнига “Илк қадам” ўқув дастури ва “Илк ва мактабгача  ёшидаги болаларни ривожланишига қўйиладиган давлат талаблари” асосида янги педагогик технологияларни жорий этиш, мактабгача таълим тизимида фаолият юритиб келаётган ижодкор ва иқтидорли педагогларни рағбатлантириш мақсадида “Йилнинг энг яхши тарбиячиси” касбий кўрик-танловининг вилоят босқичи ўтказилди.

Танлов натижаларига кўра;

“Энг яхши методист тарбиячи” номинацияси бўйича:

1-    ўринни Чуст туманидаги 49-сонли МТТ тарбиячиси Мирхаджиева Умида,

2-    ўринни Наманган шаҳар 48-сонли МТТ тарбиячиси Мирзарахимова Мохира,

3-    ўринни Уйчи тумани 23-сонли МТТ тарбиячиси Маъмурова Малика,

“Энг яхши ижодкор тарбиячи” номинацияси бўйича:

1-    ўринни Янгиқўрғон тумани 20-сонли МТТ тарбиячиси Абдурахимова Гулноза,

2-    ўрин Уйчи тумани 30-сонли МТТ тарбиячиси Умарова Муҳайё,

3-    ўрин Поп тумани 50-сонли МТТ тарбиячиси Рахимова Шалолахон,

“Инновацион ва ахборот технологияларини қўллайдиган энг яхши тарбиячи” номинацияси бўйича :

1-    ўринни Тўрақўрғон тумани 2-сонли МТТ тарбиячиси Абдулхаева Мадина,

2-    ўринни Тўрақўрғон тумани 3-сонли МТТ тарбиячиси Ўралова Сайёра,

3-    ўринни Мингбулоқ тумани 7-сонли МТТ тарбиячиси Абдусаломова Иқболхон қўлга киритди.

Ғолиб ва фаол иштирокчилар ташкилотчилар томонидан диплом, фахрий ёрлиқ ва қимматбахо совғалар билан тақдирландилар. 

манба:mdo.uz

БЕШТА МУҲИМ ТАШАББУС - АМАЛДА

on .

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида шу йил 19 март куни ёшларга эътиборни кучайтириш, уларни маданият, санъат, жисмоний тарбия ва спортга кенг жалб этиш, ахборот-коммуникация  технологияларидан фойдаланиш кўникмаларини сингдириш,  китобхонликни тарғиб қилиш, хотин-қизлар бандлигини ошириш масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилишида берилган топшириқларни ўз вақтида бажариш мақсадида Наманганда шаҳар прокурори раҳбарлигидаги  сектор ҳудудидаги мактабгача таълим муассасаларида шаҳар мактабгача таълим бўлими, Ёшлар иттифоқи шаҳар Кенгаши, спорт бўлими билан хамкорликда қатор тадбирлар ташкил этилди. 

Мактабгача таълим муассасаларидаги тарбияланувчилар ўртасида шахмат-шашка, “Қувноқ стартлар”, асфальтга ва ватманга  расм чизиш, рақсга тушиш, қўшиқ хамда шеър, эртак айтиш каби йўналишлар бўйича турли хил  танловлар ва  мусобақалар ўтказилди. Уларнинг ҳар бири якунида иштирок этган 200 дан ортиқ болажонларга  ташкилотчилар томонидан совғалар топширилди.

 

ШАҲАР ДАВЛАТ ХИЗМАТЛАРИ МАРКАЗИ ХОДИМЛАРИ МТМДА

on .

Наманган шаҳар Давлат хизматдари маркази ходимлари 1 июнь «Халқаро болалар куни» муносабати билан Наманган шаҳридаги 23-мактабгача таълим муассасасига ташриф буюрдилар ва сайёр давлат хизматини  амалга ошириб 1 нафар фарзандни имтиёзли жойлаштирилиши таъминланди.

Шунингдек, Наманган шахар Давлат хизматлари марказига ташриф буюрган болаларни тақдирланди ҳамда мактабгача таълим муассасасига йўлланмалар берилди.

Бондан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 20 февралдаги «Президент мактабларини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» ги ПК-4299-сонли қарори бўйича Президент мактабларига ҳужжатларни қабул қилиш жараёнига ташриф буюриб, биринчи ҳужжат топширувчи ўқувчи тақдирланди.

НАМАНГАНДА “BABIY PLAZA-2” НОМЛИ НОДАВЛАТ МТМ ОЧИЛДИ

on .

Наманган шаҳрида “BABIY PLAZA-2” номли замонавий нодавлат мактабгача таълим муассасасининг очилиш маросими бўлиб ўтди. Унда вилоят мактабгача таълим бошқармаси, шаҳар мактабгача таълим бўлими ва кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этдилар.

Тадбирда давлатимиз раҳбарининг “2017-2021 йилларда мактабгача таълим тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони ва “Ўзбекистон Республикаси мактабгача таълим вазирлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги Қарори мактабгача таълим тизимини янада такомиллаштириш, таълим-тарбия жараёнига замонавий таълим дастурлари ва технологияларни тадбиқ этишга қаратилгани алоҳида таъкидланди.

Ушбу таълим муассасаси 100 ўринли бўлиб у ерда болажонларни ҳар томонлама баркамол этиб тарбиялаш учун барча шароитлар яратилган. Машғулот хоналари, зарур жиҳозлар, кўргазмали қуроллар, ўқув қўлланмалари ва спорт анжомлари билан таъминланган.