ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МАКТАБГАЧА ТАЪЛИМ ТИЗИМИНИ 2030 ЙИЛГАЧА РИВОЖЛАНИТИРИШ КОНЦЕПЦИЯСИ ҚАБУЛ ҚИЛИНДИ

on .

2019 йил 8 май куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ПҚ–4312 “Ўзбекистон Республикаси мактабгача таълим тизимини ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги фармонини имзолади, ҳамда ушбу концепцияни 2019 йилда амалга ошириш бўйича “Йўл харитаси”ни тасдиқлади. Концепция ўрта ва узоқ муддатли истиқбол учун мактабгача таълим тизимини ривожлантириш мақсадлари, вазифалари, устуворликлари ва босқичларини белгилаб берди.

Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим тизимини 2030 йилгача ривожлантириш концепцияси мактабгача таълим соҳасини ривожлантиришга йўналтирилган дастурлар ва комплекс чора-тадбирларни ишлаб чиқиш учун асос бўлади. Ҳужжат малакали педагогик кадрларининг етишмовчилиги, давлат МТМларининг тўлиб кетганлиги, моддий-техник ҳолатининг номувофиқлиги, ҳамда давлат МТМларининг ўқув-методик материаллари билан паст даражада таъминланганлиги муаммоларининг ҳал этилишини назарда тутади.

“Қабул қилинган мактабгача таълим тизимини ривожлантириш концепсияси тенги йўқ ҳисобланади: биринчидан, мазкур ҳужжатда эришилган натижаларнинг ўлчанишини таъминлайдиган аниқ, мақсадли кўрсаткичлар белгиланган. Хусусан, 2030 йилгача мактабгача таълим билан қамраб олинган болалар миқдорини жорий 38,1 фоиздан 80,8 фоизгача орттириш вазифаси қўйилган. Шу билан бирга, МТВ томонидан таълим муассасалари қувватларининг кучайтирилиши давом эттирилади: 2021 йилга келиб ўринлар миқдори янги МТМларни очиш ҳисобига 56,8% га (2030 йилга келиб - 132,3% га) ортади, ҳамда давлат-хусусий шериклиги ва республиканинг чекка туманлари учун актуал бўлган муқобил мактабгача таълим шакллари ривожлантирилади. Кейинги йилларда педагогик ва бошқарув кадрларига алоҳида эътибор қаратилади. Ишлар икки йўналишда олиб борилади: педагоглар миқдорини орттириш ва мактабгача таълим тизими ходимларини тайёрлашда, қайта тайёрлашда, малакасини оширишда ва ривожлантиришда янги ёндашувларни татбиқ этиш. Концепция билан белгиланган мақсадли кўрсаткичлар республика миқёсидан вилоят, туман ва шаҳар даражасигача тушади, ҳамда ушбу натижаларга эришиш учун қай миқдорда пул маблағларининг зарурлиги тўғрисидаги ҳисоб-китоблар билан асосланади”, - деб таъкидлаб ўтди Мактабгача таълим муассасалари фаолиятини ташкил этиш ва стратегик ривожлантириш бош бошқармаси бошлиғи Елена Тен.

Қабул қилинган Концепцияга кўра мактабгача таълим тизимини 2030 йилгача ривожлантиришнинг устувор йўналишлари қуйидагилардир:

- мактабгача таълим соҳасидаги меъёрий-ҳуқуқий базани янада такомиллаштириш (Мактабгача таълимнинг давлат стандартини ишлаб чиқиш, МТМ тарбияланувчиларини моддий ресурслар, озиқ-овқат маҳсулотлари, дори воситалари билан таъминлаш нормативларини тасдиқлаш, муқобил мактабгача таълим шаклларини амалга ошириш тартибини ишлаб чиқиш);

- мактабгача ёшдаги болаларнинг ҳар томонлама ривожланиши учун шарт-шароит яратиш (“Биринчи қадам” давлат дастурини ва инклюзив таълимни кенг миқёсда татбиқ этиш, ўқув материалларини ишлаб чиқиш, мактабгача ва бошланғич таълимнинг боғлиқлилигини таъминлаш);

- қамровни орттириш, болаларнинг сифатли мактабгача таълим олишлари учун тенг ҳуқуқликни таъминлаш, давлат-хусусий шериклигини ривожлантириш (янги МТМларни қуриш ва эскиларини реконструкция қилиш, бепул бир йиллик мактабга тайёгарликни кенг миқёсда татбиқ этиш, муқобил мактабгача таълим шаклларини ривожлантириш, республикадаги барча МТМларни коммунал хизматлар билан босқичма-босқич таъминлаш);

- инновацияларни, илғор педагогик ва ахборот-коммуникация технологияларни татбиқ этиш (ахборот маълумотлар базасини ва мультимедиа маҳсулотларини ишлаб чиқиш, уй таълими ва ота-оналарнинг маълумот олиши учун рақамли таълим ресурсларини татбиқ этиш, республиканинг барча МТМларини компьютерлар билан таъминланишини ва Интернет тармоғига уланишини босқичма-босқич амалга ошириш);

- мактабгача таълимни бошқариш тизимини такомиллаштириш, молиялаштиришнинг шаффофлигини ва самарадорлигини таъминлаш (самарали мониторинг механизмларни яратиш, манфаатдор шахсларга маълумотларни тақдим этиш, муомалалар билан ишлаш тизимини такомиллаштириш, чет эл инвестицияларини ва грантларини жалб қилиш, меъёрий киши бошига молиялаштиришни бирин-кетин татбиқ этиш);

- кадрларни танлашда ва ривожлантиришда янги ёндашувларни татбиқ этиш (халқаро таълим стандартларини татбиқ этиш, чет эл экспертларини жалб қилиш ва чет элга тажриба орттириш сафарларини ташкил этиш, ходимлар фаолиятининг самарадорлигини баҳолаш мезонларини ишлаб чиқиш, кадрларни моддий рағбатлантириш ва ижтимоий қўллаб-қувватлаш дастурларини ишлаб чиқиш);

- МТМларда болаларнинг соғлом ва мувозанатли овқатланишини, сифатли тиббий парвариш билан таъминлаш (МТМларни маҳсулотлар билан таъминланишининг марказлаштирилган мониторинг тизимини яратиш, аутсорсинг шартлари асосида махсуслаштирилган корхоналарни жалб қилиш, алоҳида эҳтиёжлари бўлган болаларга комплекс ёрдамни такомиллаштириш).

Концепция босқичма-босқич амалга оширилади. Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги томонидан ҳар йили 1 декабрга қадар ўтаётган йилнинг натижаларини ўрганиб чиқиш асосида кейинги йил учун “Йўл харитаси” ишлаб чиқади ва тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритади.

Манба: mdo.uz

БОЛАЛАР УЧУН КИТОБЛАР

on .

Наманган шаҳар мактабгача таълим бўлими тасарруфидаги 1-сонли мактабгача таълим муассасасида “Китоб челлендж”  лойихаси бўйича тадбир бўлиб ўтди.

Тадбирда “Адолат” СДП фаоли Наргиза Исақова томонидан боғча тарбияланувчилари ҳамда “Кийикча” номли болалар гурухига ранг-баранг ва қизиқарли китоблар топширилди.

Унда Ўзбекистон “Адолат” СДП  Наманган вилояти  Кенгаши бош мутахассиси  Ёрқиной Хажиматова, партия  иш юритувчиси Акбаржон Мансуров ва партия фаоллари иштирок этдилар.   

ЙЎЛ ҚОИДАСИ УМР ФОЙДАСИ

on .

Наманган шаҳар мактабгача таълим бўлимига қарашли 11,12,13,19,21,22,25,36-сонли  мактабгача таълим муассасалари иштирокида “Йўл харакати хавфсизлиги ўз қўлингда” шиори остида боғча тарбияланувчилари ўртасида танловнинг ҳудудий босқичи бўлиб ўтди.

Танлов якунига кўра биринчи 13, иккинчи ўрин 25, учинчи ўринни 12- сонли мактабгача таълим муассасалари тарбияланувчилари эгалладилар.      

ДАВЛАТ МТМ ЛАРИДА БОЛАЛАР ТАЪМИНОТИ УЧУН ОТА-ОНАЛАР ТЎЛОВИ БЎЙИЧА ИМТИЁЗЛАР

on .

  • Давлат мактабгача таълим муассасаларидаги болалар умумий сонининг 15 фоизи доирасида кам таъминланган оилалар фарзандлари тўловдан озод қилинади. Бунда биринчи навбатда ота-оналаридан бири ёки иккаласи I ёхуд II гуруҳ ногирони бўлган кам таъминланган оила фарзандларига, шунингдек, ўртача ойлик жами даромади энг паст даражада бўлган кам таъминланган оила фарзандларига имтиёз берилади.
  • Давлат мактабгача таълим муассасаларида жисмоний ёки ақлий ривожланишида қуйидагича нуқсонлари бўлган болалар тўловдан озод этилади:
  • Нутқидаги оғир нуқсонлар (ринолалия, дудуқланиш, болалар афазияси, руҳий-нутқий ривожланишда орқада қолиш).
  • Эшитишдаги оғир нуқсонлар (II — IV даражадаги карлик).
  • Кўришдаги оғир нуқсонлар (кўзи ожизлар, бир кўзи соққаси йўқлиги (анофтальм), амблиопия ва ғилай бўлган заиф кўрадиганлар).
  • Таянч-ҳаракатланишидаги нуқсонлар (бош мия, бўйин, кўкрак қафаси, умуртқа, бўғимлар ва оёқлар операцияларининг барча турларидан кейинги ҳолати; бўйин, кўкрак қафаси, умуртқанинг идиапатик деформациялари; кифоз; лордоз; кифосколиоз; оёқ панжалари фалажи; таянч-ҳаракатланиш аъзоси ривожланиши аномалиялари; артрозоартритлар; остехондропатия; хондродистрофия; болалар церебрал фалажи; менингоэнцефалитга чалингандан кейин ҳамда туғруқ асоратларидан кейинги таянч-ҳаракатланиш аъзоларининг барча патологиялари (гемипарез, парапарез, монопарез ва шу турдаги плегиялар); полирадикулоневритлар ва уларнинг асоратлари).
  • Психик ривожланишда орқада қолиш (ақлий орқада қолиш (ақлий фаолиятининг орқада қолиши ва ақлий заифликнинг енгил даражаси).
  • Мураккаб нуқсонлар (ривожланишда икки ва ундан ортиқ нуқсонлар мавжудлиги).
  • Сил касаллигининг илк кўриниши (сил касаллиги билан касалланган бемор билан бир оиладан (хўжаликдан) бўлиб алоқада бўлганлар, тубвираж), шунингдек сил касаллигидан кейинги тиклаш даври.

III. Қорақалпоғистон Республикаси; Хоразм вилояти; Навоий вилоятининг Томди, Учқудуқ, Конимех, Нурота туманлари ва Зарафшон шаҳри; Қашқадарё вилоятининг Деҳқонобод, Касби, Миришкор, Қамаши, Чироқчи, Нишон, Яккабоғ ва Ғузор туманлари; Бухоро вилоятининг Олот, Шофиркон, Қоракўл, Пешку ва Ромитан туманлари; Сурхондарё вилоятининг Қизириқ, Музработ, Олтинсой, Бойсун, Қумқўрғон, Узун, Сириосиё туманлари; Самарқанд вилоятининг Нуробод, Қўшработ, Ургут, Булунғур ва Пахтачи туманлари; Жиззах вилоятининг Бахмал, Ғаллаорол, Фориш, Мирзачўл ва Янгиобод туманлари; Сирдарё вилоятининг Оқолтин, Мирзаобод, Ховос ва Сардоба туманлари; Фарғона вилоятининг Сўх тумани, Фарғона туманидаги Шохимардон ва Ёрдон қишлоқларида жойлашган давлат мактабгача таълим муассасаларида болалар таъминоти учун ота-оналар тўлови республика бўйича белгиланган тўловга нисбатан икки баравар кам миқдорда тўланади.

  • Боланинг ёки унинг оила аъзоларининг касаллиги, карантин ҳолатида бўлганлиги туфайли, шунингдек, ота-оналардан бирининг ишдан (ўқишдан) бўш вақти даврида ёки бошқа сабабларга кўра бола мактабгача таълим муассасасига кетма-кет уч кундан ортиқ келмаган даври учун тўланган тўловлар кейинги тўловларни амалга оширишда ҳисобга олинади. Агар боланинг келмаган кунлари учун тўлов ҳали амалга оширилмаган бўлса, тўланиши лозим бўлган тўлов миқдори у келмаган кунлари учун ҳисобланган тўлов суммасига камайтирилади.

Боланинг ёки унинг оила аъзоларининг касаллиги, карантин ҳолатида бўлганлиги туфайли боланинг мактабгача таълим муассасасига келмаганлиги тегишли даволаш-профилактика муассасаси ёки участка шифокори томонидан бериладиган маълумотнома билан тасдиқланиши шарт.

Ота-оналардан бирининг ишдан (ўқишдан) бўш вақти даврида ёки бошқа сабабларга кўра бола мактабгача таълим муассасасига келмаслигига ота-оналардан бирининг сабаби кўрсатилган ҳолда мактабгача таълим муассасаси раҳбарияти номига олдиндан ёзган аризаси (билдиришномаси) асос бўлиб ҳисобланади. Бунда боланинг бир йилда кўпи билан 60 кундан ортиқ бўлмаган муддатгача мактабгача таълим муассасасига келмаслигига рухсат берилади. Бундай ҳолларда боланинг давлат мактабгача таълим муассасасидаги жойи сақлаб қолинади.

Манба: mdo.uz

“ЙИЛНИНГ ЭНГ ЯХШИ ТАРБИЯЧИСИ” КАСБИЙ КЎРИК ТАНЛОВИ ЎТКАЗИЛАДИ

on .

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДАГИ МАКТАБГАЧА ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИ ТАРБИЯЧИЛАРИ УЧУН “ЙИЛНИНГ ЭНГ ЯХШИ ТАРБИЯЧИСИ” КАСБИЙ КЎРИК ТАНЛОВИ ЎТКАЗИЛАДИ

“Йилнинг энг яхши тарбиячиси” касбий кўрик танлови  3 йилдан кам бўлмаган меҳнат стажига эга бўлган Ўзбекистон Республикасидаги мактабгача таълим муассасалари тарбиячилари ўртасида ўтказилади.

Танлов мактабгача таълим муассасалари тарбиячиларининг педагогик маҳорати ва ижодий қобилиятини ривожлантиришга, уларнинг илғор тажрибаларини оммалаштиришга, инновацион таълим технологияларни таълим-тарбия жараёнига жорий этишга қаратилган.

 

Танлов қуйидаги номинациялар бўйича ўтказилади:

“Энг яхши методист-тарбиячи”

“Энг яхши ижодкор  тарбиячи”

“Инновацион ва ахборот технологияларни қўллайдиган энг яхши тарбиячи”

Танлов қуйидаги босқичлардан иборат бўлади:

а) Танловнинг биринчи -туман (шаҳар) босқичи- ҳар йили 10 май- 20 май мобайнида ўтказилади;

б) Танловнинг иккинчи Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳар ва вилоятлар босқичи-ҳар йили 10 июн-20 июн мобайнида ўтказилади;

 

в) Танловнинг учинчи Республика босқичи 1август -25 август мобайнида ўтказилади.

 Ҳар бир номинация бўйича танловнинг  Республика босқичида 1,2 ва 3 ўринларни эгаллаган иштирокчилар танлов ғолиби деб топилади.

Танлов ғолибларини эълон қилиш ва тақдирлаш ҳар йили сентябр ойида  ўтказилади.

Танловнинг Республика босқичига ғолиблари фахрий  дипломлар билан мукофотланадилар ва улар 1-ўрин учун энг кам ойлик иш ҳақининг 50 бараваригача, 2-ўрин учун энг кам ойлик иш ҳақининг 30 бараваригача, 3-ўрин учун энг кам ойлик иш ҳақининг 20 бараваригача миқдорда  моддий рағбатлантириладилар.

Республика босқичининг барча иштирокчилари Ўзбекистон Республикаси мактабгача таълим вазирлигининг  мақтов ёрлиғи ва совғалари билан тақдирланадилар. 

 Ҳар бир номинация бўйича ўрта махсус, касб-ҳунар маълумотига эга бўлган Танловнинг республика босқичи ғолиблари Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасаларининг “Мактабгача таълим”  йўналишига ўқишга киришда имтиёзга эга бўладилар.

Танловнинг барча босқичларини ташкил этиш ва ўтказиш ҳамда танловда иштирок этиш учун талаблар “Йилнинг энг яхши тарбиячиси” касбий кўрик танловини ўтказиш тўғрисида”ги низомда батафсил берилган.

 

Манба:mdo.uz